UZ

Сўнгги янгиликлар

22:17Янги футзал федерацияси раҳбари қандай ваъдалар берди?  0 21:46ПСЖ АПЛдан ҳужумчи олиши мумкин  0 21:15"Арсенал" Гёкереш борасида бир қарорга келди  4 20:41"Тоттенхэм" Сон Хён Мин билан хайрлашиши мумкин  2 20:17"Бавария" "Боруссия Д" вингерига даъвогар  0 19:581 йилдан бери гол урмаётган Грилиш "Сити"дан кетиши мумкин  2 19:52Санжар Турсунов — "Локо"нинг тушиб кетиши, Бердиевни табриклагани, клубдаги мантиқсиз ишлар ва келажаги ҳақида   5 19:35МЮ Брунунинг ходимлар харажатларини тўлаш таклифини рад этгани маълум бўлди  2 19:20Расман: Ўзбекистон футзал федерацияси ташкил этилди. Унинг раҳбари ҳам маълум  7 19:10Баҳодир Сейткамолов: "Мени Сейткамолов қилган "Навбаҳор" бўлади, Россияда юрдим лекин футболни соғиндим"  10 18:46БМБ футзал клуби раҳбариятида ўзгариш рўй берди  1 18:25"Ливерпуль" Венгрия терма жамоаси ҳимоячиси билан шартнома имзоламоқчи. Унга МЮ ва "Челси" ҳам даъвогар  0 17:58"Ланс" 17 ёшли иқтидорни 2 млн еврога сотиб олади  2 17:32Расман: Игорь Сергеев – "Пахтакор" аъзоси!  22 17:24Расман: Оскар Бразилияга қайтди  3

Рўзиқул Бердиев таркибдаги муаммолар, ҳужумчиларнинг ҳаракати ва рақиб ҳақида гапирди (тўлиқ матбуот анжумани) Янгиликлар

Рўзиқул Бердиев таркибдаги муаммолар, ҳужумчиларнинг ҳаракати ва рақиб ҳақида гапирди (тўлиқ матбуот анжумани)

ОЧЛ плей-офф учрашувидан ўрин олган "Насаф" - "Ал Айн" (0:0) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Рўзиқул Бердиев ва учрашувнинг энг яхши футболчиси Абдувоҳид Неъматов матбуот анжуманида қатнашди.

– Мураббий ва учрашувнинг энг яхши ўйинчисининг баҳс ҳақидаги фикрлари қандай?

Рўзиқул Бердиев: – Ўйин оғир бўлди. Рақиб жиддий эди, улар ҳужумда қандай ҳаракат қилишганини кўрдингиз. Бугун ҳимояга эътибор қаратиб ўйнадик. Агар рақибга кўпроқ босим ўтказганимизда тезроқ чарчаб қолишимиз мумкин эди. Натижа биз кутгандек бўлмади, аммо бу мавсумнинг илк ўйини. Тайёргарлигимиз қай даражада эканини кўриб олдик. Жамоа футболчилар бу ўйинга ҳар хил ҳолатда етиб келишганди. Бу албатта ўйинга таъсир ўтказди.

Абдувоҳид Неъматов: – Биз хоҳлаган натижа бўлмади. Рақибимизни янада яхшироқ ўрганиб, меҳмондаги ўйинга фақат ғалаба учун борамиз.

– Шароф Муҳиддиновнинг алмаштирилиши мажбурий ўзгариш бўлдими?

– Йўқ. Ҳужумга тезкорлик қўшиш учун Насруллаевни майдонга туширдим. Позицион алмаштиришни мақсад қилдик.

– Кўпроқ босим қилганимизда, тезроқ чарчаб қолардик, деб айтдингиз. Бугун ҳужумда кўп палапартишликлар кўзга ташланди. Ўзи умуман ўйиннинг қайси пайтига келиб футболчиларда чарчоқ аломатларини сездингиз?

– Ҳар бир ўйинчимиз қандай ҳолатда эканидан хабаримиз бор эди. Ким тўлиқ машғулот ўтказган, ким умуман машқ қилмаган, яна кимлар жароҳатдан сўнг сафга қайтган – айнан шу жиҳатларни ҳисобга олгандик. Шундан келиб чиқиб ўзгаришларни амалга ошириб бордик. Ҳар бир ҳолатни ўзимиз яхши биламиз. Айтиб ўтиш керакки, бугунги таркибимиз жамоа ўйинчиларининг ҳолати ва рақибнинг даражасидан келиб чиқиб танланганди. Ҳужумда муаммолар кузатилгани рост. Бобир, Темур ва Ойбек бир ҳафтагина машғулот ўтказишди, бу билан ҳаммаси яхши бўлиб кетмайди.

– Темур Чогадзе бугун яхши ҳаракат қилди, аммо у алмаштирилди. Бунга нима сабаб бўлди?

– У қандай потенциалга эга эканини жуда яхши биламиз. Шу сабаб ҳам Чогадзени жамоага таклиф қилганмиз. Бироқ, у ҳужумларни якунлашда ва сўнгги пасларни беришда бироз суст ҳаракат қилди. Рақиб ҳужумга ўтганда ҳимояга ёрдам бериш жараёнида ҳам баъзи позицион хатоликларга йўл қўйди. Шу сабаб ҳам уни алмаштирдик.

– Ўтган мавсумдаги ўйинларга эътибор қаратсак, "Насаф" меҳмонда яхши ҳаракат қилганди. Шу жиҳатдан келиб чиқсак, жамоа меҳмондаги баҳсда очиқроқ ва яхшироқ ўйин кўрсатадими?

– Ҳа, ўтган мавсумдаги ўйинларимиз биз меҳмонда исталган рақибга қарши ўйнай олишимизни кўрсатганди. Бироқ, барчаси қўл остингиздаги ўйинчиларнинг тайёргарлигига боғлиқ. Масалан, агарда Шерзод Насруллаев бугун ўйинга 100% тайёр бўлганда, биз қўрқмасдан ўзимизнинг одатий тактикамизда ҳаракат қилган бўлардик. Агарда жавоб ўйинида шу каби муаммоларга дуч келмасак, бор кучимизни кўрсатамиз деб ўйлайман.

– Мурод Раҳматов ажойиб ўйин кўрсатди. Сиз уни бугун қанотда синаб кўрдингиз. Келажакда ҳам у шу позицияда ҳаракат қиладими?

– Яна олдинги жавобдан келиб чиқиб фикр билдираман. Мурод жуда универсал футболчи. Унга жиддий таклифлар бўлди, биз эса Муродни жамоада олиб қолдик. Айтганимдек, бугунги таркибни мавжуд имкониятлардан келиб чиқиб танладим. Масалан, Зафармурод ўйинга тайёр бўлганда биз Мурод Раҳматовни марказда синаб кўрган бўлардик. Лекин Абдураҳматов терма жамоадан эндигина жамоага қайтди, шу сабаб Раҳматовни қанотда ўйнатдик. У бугун жуда катта кўламдаги ишни бажарди. Бироқ, Мурод ҳужумга қўшилганда, унга тўпни вақтида узатишмади.

– Рўзиқул ака, бу мавсумнинг илк расми учрашуви эди. Рақиб ҳам анча қиммат таркибга эга. Шу жиҳатдан қаралса, бугунги натижадан қониқдингизми?

ОЧЛда арзон таркибли рақибнинг ўзи йўқ. Биз бошидан бери қиммат таркибларга қарши ўйнаяпмиз. Улар билан бир даражада ўйин кўрсатяпмиз, асло кам эмас. "Ал Айн" таркибидаги футболчиларнинг таркибидаги ўйинчиларнинг даражаси юқори. Осиё кубогида ҳаракат қилган бир неча ўйинчилари бор. Бундай рақибларга қарши осон бўлмаяпти. Янги келган футболчиларимиз формага кириб олишса, ўйинимиз ўз жойига тушади. Ҳамма футболчиларимиз жисмонан тайёр ёки ўйин амалиётига эга бўлиб турганда бундан анча яхши ҳаракат қилардик. Эътибор берсангиз, "Насаф" футболчилари Осиё кубогида кам ўйин амалиётига эга бўлди. Бобир янглишмасам икки ойдан бери расмий ўйинга майдонга тушмаган. Шерзодда жароҳат бор. Зоран жамоа билан беш кун машғулот ўтказди. Темур ва Бобир ўзаро пас беришда хато қилишди. Улар бир ҳафтагина бирга машқ қилишди. Ўз устимизда тинмай меҳнат қилишмиз керак. Шундагина керакли мақсадга етамиз. Жамоанинг ҳозирги ҳолатидан келиб чиқсак, натижанини ёмон деб бўлмайди.

Рейтинг: +24   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика