UZ

Сўнгги янгиликлар

00:59Саудия Арабистони. "Йил ўйини"да кучлар тенг келди  4 00:29Неймар "Интер Майами"га ўтадими? Бош мураббий жавоб берди  0 23:45Аморим МЮнинг сўнгги 50 йилликдаги энг ёш мураббийига айланади  0 23:20Бобир Абдихолиқов: "Байрамни Қаршида давом эттирамиз"  2 22:59Жавоҳир Сидиқов: "Қашқадарё халқи ва "Насаф" жамоаси бу чемпионликни узоқ вақтдан бери кутаётганди"  4 22:31Февзи Давлетов: "Рақиб ҳисобни сақлаб қолишга ҳаракат қилди. Ҳайдаров келажакда терма жамоага чақирилади"  3 22:15ТИТАНЛАР ЖАНГИ! "Ал Насср" - "Ал Ҳилол" баҳси асосий таркиблари маълум!  5 21:45"Goal" "Манчестер Сити"нинг XXI асрдаги энг яхши футболчисини аниқлади  4 21:08Рўзиқул Бердиев тарихий чемпионликдан сўнг нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани)  14 20:53Суперлига. "Сўғдиёна" - "Сурхон" 2:4, меҳмонлардан мегакамбек, Ҳайдаровдан хет-трик!  12 20:40Александр Крестинин: "Индивидуал хатолар туфайли мағлубиятга учраяпмиз. Ҳакам тўғри қарор қабул қилди"   1 20:15Суперлига. Жиззахда 6 та гол урилган оқшомда "Сурхон" "Сўғдиёна" устидан камбэк қайд этди. Ҳайдаровдан хет-трик  33 19:16Рўзиқул Бердиев: "Бу "Насаф"нинг "олтин таркиби"  31 18:51"Насаф" 2025 йил Элит ОЧЛда дебют қилади  10 18:30Рўзиқул Бердиев "Насаф" билан Ўзбекистондаги барча совринларни ютди  20

Рўзиқул Бердиев тарихий чемпионликдан сўнг нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани) Янгиликлар

Рўзиқул Бердиев тарихий чемпионликдан сўнг нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани)

Суперлиганинг 23-турида "Локомотив"га қарши ўйиндан кейин чемпионликни қўлга киритган "Насаф" бош мураббийи Рўзиқул Бердиев матбуот анжуманида қатнашди.

"Ўйин ҳақида гапирайми ёки чемпионлик ҳақидами?(кулади). Бугунги тарихий ғалаба билан мухлисларимизни табриклайман. Бугунги ўйин "Локомотив" жамоаси учун ҳам жуда муҳим эди. Биздан кўра уларга кўпроқ очколар керак эди. Дастлабки бўлимнинг бошида кўп вазиятлар ярата олдик. "Локомотив" футболчиси майдондан четлатилганидан сўнг эса, бизда кўпроқ имкониятлар пайдо бўла бошлади. Кўп шошдик деб айта оламан. Акмал Мозговой баъзида ҳужумга қўшилиб турар эди. Бугун ҳам шундай ишларни амалга оширди ва якунда учрашувдаги ягона голни киритди", - деди Рўзиқул Саъдуллаевич бугунги учрашув ҳақида.

- Раҳбарият чемпионлик учун қандайдир соврин пуллари ваъда берганмиди?

- Бизга аниқ бир нарса ваъда берилмаганди, лекин раҳбариятимиз яхши эътибор бўлишини айтиб ўтганди. Бизда барча футболчиларнинг жамоа ўйини учун қўшган ҳиссаси муносиб рағбатлантирилади. Мукофот пули бўйича ҳали гап бўлмади, аммо биз ҳатто тасаввур қилмаган нарсалар бўлиши мумкин. Умид қиламанки, йигитларнинг меҳнати муносиб тақдирланади.

- Авваллари ҳам "Насаф" чемпионликка жуда яқин келганди, лекин якунда олтин медаллар бошқа жамоага насиб этганди. Жорий мавсумда чемпионликни қўлга киритиш учун қандай ўзгаришларга қўл урдингизки, "аждарлар" учун орзу бўлиб келган чемпионатдаги чемпионлик жамоага насиб этди?

- Олдимизга аниқ мақсад қўйилганди. Раҳбарият ва ҳомийларимиз ҳам жорий мавсумга жиддий ёндашишди. Биз жамоага янада кўпроқ эътибор қилсак, балки бу сафар чемпион бўлармиз деган ниятда ўз олдимизга мақсадлар қўйгандик. Бизга барча шароитлар тақдим этилди, бизга керакли футболчилар жамоамизга олиб келинди. Шунингдек, жамоамиз ўйинини ўзгартирдик. Биз натижа энг муҳими эканлигини тушундик. Шу сабабли баъзи бир учрашувларда натижани биринчи ўринга қўйдик. Футболчиларнинг иштиёқи ҳам катта роль ўйнади. Азалий рақибларимизнинг очко йўқотишлари ҳам бизга маъқул келди. Чемпионликка таъсир ўтказган жиҳатлар жуда кўп, аммо энг асосийси бу жиддий ёндашув бўлди.

- Ҳар бир чемпионликнинг ортида қайсидир позициянинг жуда яхши ўйини асосий сабаблардан бири бўлади. Масалан, ҳужум чизиғи яхшироқ ўйнайди, ҳимоячилар ёки дарвозабон. Жорий мавсум "Насаф"да қайси позициянинг футболчилари жуда яхши ва барқарор ўйин намойиш этди деб ўйлайсиз? Мисол учун, ҳужум чизиғига эътибор қаратсак. Жамоангиз жорий мавсумда 31та гол урди ва бу ўртача натижа ҳисобланади. Қайси чизиқ вакиллари сизнинг жамоангизда асосий ролни ўйнади?

- Бу қийинроқ савол. Биз бир жамоа сифатида ушбу натижага эришдик ва айнан қайсидир футболчини кўрсатиб ўтишимиз нотўғри. Барча ғалабага ўз ҳиссасини қўшди. Агар жорий мавсумдаги энг яхши футболчини аниқламоқчи бўлсангизлар, ушбу номзодни "Насаф" жамоасидан излайверинглар. Дарвозабонимиз Абдувоҳид Неъматов жуда барқарор эди. Акмал Мозговой ва Шерзод Насруллаевларни ҳам таъкидлаб ўтишим керак. Ушбу футболчилар Ўзбекистоннинг энг яхши футболчиси бўлишга ҳам номзод деган бўлардим. Биз ҳужумда анча қийналдик. Ҳужумчиларимизнинг самарадорлиги анча пасайиб кетди. "Динамо"га қарши ва "Ал-Ҳусейн"га қарши ўйинларда ҳужумчиларимиз деярли кўринмади дея оламан.

- Сизга Эрон чемпионатидан қизиқиш бор эканлиги ҳақида хабарлар тарқалди. Бундан хабардормисиз? Тарихий натижа қайд этилди. Энди нималар билан банд бўласиз? Келажакдаги режаларингиз ҳақида гапириб берсангиз?

- Бу ҳақда эшитмадим. Мен матбуотни деярли ўқимайман ва бундай гапларга ишонмайман. Шахсан менга ҳеч ким таклиф билан чиққани йўқ. Мавсум якунида "Насаф" билан бўлган амалдаги шартномам якунланади. Кейин эса, нима бўлишини ўйлаб кўрамиз. Мен Ўзбекистоннинг энг етакчи ва байроқдор жамоасида ишламоқдаман. "Насаф"да ишлаш мени қониқтиради. "Насаф" менга яна таклиф берса, мен ушбу жамоада ишлайвераман. Мен жамоага керакман ва жамоа ҳам менга керак.

- Футбол жамоатчилигида "Насаф"нинг чемпионлигига асосий сабаб рақобатдошларнинг кучсизланиши дея айтилмоқда. "Пахтакор"нинг кучсизланиб қолгани, "Нефтчи" стабил жамоа туза олмагани, "Навбаҳор" кўп очколар йўқотганлари сабаб деб айтилмоқда. Ушбу фикрларга изоҳ бериб ўтсангиз?

- Мавсум аввалида кўп жамоалар бир хил имконият ва шароитга эга эди. Ҳар мавсум "Пахтакор" ҳақида шундай гаплар бўларди. Бошқа жамоалар "Пахтакор"га жиддий рақобат таклиф қила олмагани туфайли, "шерлар" яна чемпион бўлди дейиларди. Бир нарсани аниқ айта оламанки, биз бошқаларга қараганда стабилроқ эдик. Бу жуда муҳим жиҳат эди. Сўнгги икки-уч мавсумда чемпионатимиздаги рақобат жиддийлашди. Кутилмаган натижалар кўпайди ва жамоаларнинг даражаси тенглашиб қолгандек. Биз бошқа жамоаларга нисбатан барқарорроқ ўйин намойиш этдик.

- Бу мавсум ўзгача ўтмоқда. Ўзбек футболида катта тажрибага эга инсонсиз. Сўнгги йилларда футболимизда нималар ўзгарди деб ўйлайсиз?

- Вилоят жамоаларига ҳам эътибор кучайди дея оламан. Вилоят раҳбарлари жамоаларга эътибор қаратишмоқда. Авваллари вилоятлардан бир ёки иккита яхши жамоа бўлар эди. Ҳозирги кунда, яхши шароитлар туфайли рақобат кучаймоқда. Ҳозир ҳаммада имконият тенг ва шу сабабли рақобат кучайди. Шу боис бизнинг ва "Андижон"нинг натижалари яхшиланди. Бу рақобатни кучайтиради.

- Рўзиқул ака, сизни барча яхши мутахассис, аммо чемпионликни қўлга кирита олмаган мураббий сифатида қабул қилишар эди. Мана бугун, фаолиятингиздаги энг ожиз нуқтангизни ёпа олдингиз. Узоқ йиллик "гештальт"ингиз ҳал этилди. Энди ўзингиздан қониқдингизми? Қўпол қилиб айтганда, энди яхшироқ хотиржам ухлайсизми?

- Мен футбол билан яшайман. Кўпчилик буни билмаслиги мумкин, мен эрталаб соат 8да ишга келаман ва кечаси 11да уйга қайтаман. Ўзимизнинг футбол бўлмаса, хориж футболини томоша қиламан. Мен босимни ҳар доим ҳис қилганман. Босимга кўникиб кетганман. Чемпионлик менинг футболга бўлган касаллигимни тўхтата олмайди. Жамоамга ҳеч қандай вазифа ва мақсад қўйилмаган ҳолатда ҳам, жамоам ютқазса мен қийналаман. Мен буни қабул қила олмайман. Мен шундай инсонман. Шу сабабли, мен ҳар бир мусобақада максимал натижани қўлга киритишга интиламан. Энди тўхтаб қолиш йўқ, натижаларни янада яхшилаш керак ва жамоани стабилроқ қилишимиз керак. Терма жамоамизга янада кўпроқ ўйинчиларни етказиб беришимиз керак. Сўнгги мавсумларда биз ёшларга камроқ эътибор бердик. Буни тўғирлашимиз керак. Масалан, янги Олимпия терма жамоамизда "Насаф" футболчилари деярли йўқ. Олимпиадага борган таркибда эса "Насаф" футболчилари кўп эди. Неъматов, Абдираҳматов, Давронов, Норчаевларга биз ўз вақтида имконият берганмиз. Улар ёш бўлишига қарамай, ўйнатганмиз. Энди эса кейинги авлодларга эътибор қаратишим керак. Бундай масалаларни, мен ўзимнинг вазифам сифатида қабул қиламан. Кўряпсизми, ҳали олдинда режаларим кўп. Мен футбол билан яшашда давом этаман. Мағлуб бўлишни ёқтирмайман.

- Миллий терма жамоамизнинг бош мураббийи билан бўлган вазиятни барча тушуниб турибди. Агар сизга терма жамоамизни бошқариш таклифи берилса, нима деб жавоб берган бўлардингиз?

- Келинг, терма жамоани муҳокама қилмайлик. Миллий терма жамоамиз мундиал йўлланмасини қўлга киритишига ишонаман ва бу аниқ рўй беради.

- Кейинги учрашувда "Насаф" ўз уйида чемпионликни нишонлайди. Ўша ўйин олдидан мухлисларга қандайдир мурожаатингиз бўлса, марҳамат...

- Умид қиламанки, мухлисларимиз стадионни тўлдиришади. Байрамни барча мухлислар билан бирга нишонлашни истаймиз. Яқинлашиб қолган "Ал-Ҳусейн"га қарши учрашувга ҳам жиддий тайёргарлик кўришимиз керак. ОЧЛдаги иштирок ҳам биз учун жуда муҳим.

Рейтинг: +14   

Фикрлар

+9   
01 ноя 21:12:21
А. Ҳ. Р.
1997 йилнинг 18 март санаси. Шу куни 13 ёшли Азиз синфдошлари билан бирга Қарши шаҳридаги “Меҳнат” стадионига футбол томоша қилгани борди. Бу Насаф ва Нефтчи жамоалари ўртасидаги ўйин бўлиб, унда қаршиликлар Олий лигадаги дебют учрашувини ўтказаётган эдилар. Учрашув бошланиши билан шаррос жала қуйиб, стадиондаги мухлислару, майдондаги футболчилар шалаббо бўлишди, аммо ўйин тўхтатилмади. Гарчи ўша матчда фарғоналиклар учта тўп фарқи билан ғалабага эришган бўлсаларда, шу воқеа ёш Азизнинг хотирасидан мустаҳкам ўрин олди. Шундан сўнг йиллар бўйи минглаб мухлислар қатори Азиз ҳам Насафга мухлислик қилиб келди. Орада ўша ёмғирли ўйин хотиралари қолган “Меҳнат” стадиони ҳам бузилиб кетди, лекин Азизнинг қалбида жонажон жамоасининг барча мухлислари қатори Насафнинг чемпион бўлишини кўриш орзуси асло сўнмади.
Мана бугун ҳам 40 ёшни қоралаб қолган Азиз ўша орзусига эришди. Ниҳоят “Насаф” чемпион бўлди! Ҳа, айтганча, Азизнинг қалбида яна бир армони бор, у ҳам бўлса Ўзбекистоннинг жаҳон чемпионатида иштирок этишидир ва бу армон ҳам тез орада ушалажакдир!
Яшасин Футбол, Яшасин “Насаф”, Яшасин Ўзбекистон!
https://championat.asia/hikmatlidun
+4   
01 ноя 22:18:42
sardor
Пахтакор мухлисиман, Насаф жамоасини ва бутун Карши ахлини муносиб чемпионлик билан табриклиман, Узбекистан- БАА уйинида Каршилик мухлислар билан курганман стадионда, бундай мухлисла учун Насаф чемпион булиши керак, яна бир бор галаба муборак булсин, биз бир Узбекистонмиз!
+4   
01 ноя 21:17:22
Кодир
Рузикул ака ашаддий ракиб жамоа мураббийи булсангизам чин кунгилдан табриклайман сизи жамонгизди кашкадарелик ишкибозлару юртдошларимизди очл ва элит лигадаям ишонаман насаф хали узини сузини айтади чиройли галабалар бн.хурсанд этади кашкадарелик юртдошларга галаба муборак булсин канча гапирселар мактанселар ана энди бемалол хаклисилар
+3   
01 ноя 21:17:45
SHAKHRISABZ
23 YIL.... NEFTCHIDAN SUNG, NASAAAAF CHEMPIOOOOON!!!!
+2   
01 ноя 22:48:49
Otabek
O‘zbek futboliga intriga qaytganidan xursandman.
Ancha yillardan beri soxta chimpionlar zeriktirib yuborgandi.
+2   
01 ноя 22:03:48
Xan
Молдец урток Бердиев! Ишлашда давом этаверинг реал карасак хакикатдан сиз УЗБдаги санокли энг яхши мурабийлардан бири сиз, бази уйинлардан кейин эмоцияга берилиб кет дейдиганлар хам булади, ундайларниям тугри тушиниш керак, жамоани жонидан хам яхши курганидан маглубият аламида бор захрини эмоцияларга берилиб каментда сизга сочадиган мухлислар хам бор, юкорида айтиб утганездек футболда севимли жамоаези маглубиятларини хам хеч нарса булмагандек кабул киладиган мухлислар буларни мухлис деб булмайди, булар шунчаки футболни томошо киладиган томошабинлар халос, айтганездек мвглубиятлардан кейин ухлолмай йониб куйиб футболга мухлислик киладиганлар хакикий жонкуяр мухлислардур, ишларезга ОМАД! Чунтагезга ДАРОМАД! ОЧЛ 2 турнерида Насафга ва сизга ОМАД деб коламиз! Чемпионлик билан Насаф футболчиларини ва мурабийларини ишчи хизматчиоарини ва Насафни ашадий мухлисларини узимни хам ТАБРИКЛАЙМАН
+1   
01 ноя 22:44:14
Дильшод
А. Ҳ. Р. фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
1997 йилнинг 18 март санаси. Шу куни 13 ёшли Азиз синфдошлари билан бирга Қарши шаҳридаги “Меҳнат” стадионига футбол томоша қилгани борди. Бу Насаф ва Нефтчи жамоалари ўртасидаги ўйин бўлиб, унда қаршиликлар Олий лигадаги дебют учрашувини ўтказаётган эдилар. Учрашув бошланиши билан шаррос жала қуйиб, стадиондаги мухлислару, майдондаги футболчилар шалаббо бўлишди, аммо ўйин тўхтатилмади. Гарчи ўша матчда фарғоналиклар учта тўп фарқи билан ғалабага эришган бўлсаларда, шу воқеа ёш Азизнинг хотирасидан мустаҳкам ўрин олди. Шундан сўнг йиллар бўйи минглаб мухлислар қатори Азиз ҳам Насафга мухлислик қилиб келди. Орада ўша ёмғирли ўйин хотиралари қолган “Меҳнат” стадиони ҳам бузилиб кетди, лекин Азизнинг қалбида жонажон жамоасининг барча мухлислари қатори Насафнинг чемпион бўлишини кўриш орзуси асло сўнмади. Мана бугун ҳам 40 ёшни қоралаб қолган Азиз ўша орзусига эришди. Ниҳоят “Насаф” чемпион бўлди! Ҳа, айтганча, Азизнинг қалбида яна бир армони бор, у ҳам бўлса Ўзбекистоннинг жаҳон чемпионатида иштирок этишидир ва бу армон ҳам тез орада ушалажакдир! Яшасин Футбол, Яшасин “Насаф”, Яшасин Ўзбекистон! https://championat.asia/hikmatlidun
Ман уша уйинни сталиондан кургандим, ёмгирли футбол, Рузикул плеймейкер, ман 15 ёшли болакай, эхх, рахмат эслатганиз учун
+1   
01 ноя 22:31:29
Grand Grand
А. Ҳ. Р. фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
1997 йилнинг 18 март санаси. Шу куни 13 ёшли Азиз синфдошлари билан бирга Қарши шаҳридаги “Меҳнат” стадионига футбол томоша қилгани борди. Бу Насаф ва Нефтчи жамоалари ўртасидаги ўйин бўлиб, унда қаршиликлар Олий лигадаги дебют учрашувини ўтказаётган эдилар. Учрашув бошланиши билан шаррос жала қуйиб, стадиондаги мухлислару, майдондаги футболчилар шалаббо бўлишди, аммо ўйин тўхтатилмади. Гарчи ўша матчда фарғоналиклар учта тўп фарқи билан ғалабага эришган бўлсаларда, шу воқеа ёш Азизнинг хотирасидан мустаҳкам ўрин олди. Шундан сўнг йиллар бўйи минглаб мухлислар қатори Азиз ҳам Насафга мухлислик қилиб келди. Орада ўша ёмғирли ўйин хотиралари қолган “Меҳнат” стадиони ҳам бузилиб кетди, лекин Азизнинг қалбида жонажон жамоасининг барча мухлислари қатори Насафнинг чемпион бўлишини кўриш орзуси асло сўнмади. Мана бугун ҳам 40 ёшни қоралаб қолган Азиз ўша орзусига эришди. Ниҳоят “Насаф” чемпион бўлди! Ҳа, айтганча, Азизнинг қалбида яна бир армони бор, у ҳам бўлса Ўзбекистоннинг жаҳон чемпионатида иштирок этишидир ва бу армон ҳам тез орада ушалажакдир! Яшасин Футбол, Яшасин “Насаф”, Яшасин Ўзбекистон! https://championat.asia/hikmatlidun
Мени хам 1998-йилда аллох рахматига олган булсин Дадам олиб борганди Каршидаги Мехнат стадионига Насаф Трактор уйинига 4-2 ютганди Насаф. дадам Насаф чемпионлигини куролмади Камолиддин Кенжаев авария булгани эшитиб жудаа хафа булаганди Камолни энди гуллаган даври эди Олга Аждарлар
+1   
01 ноя 22:15:08
FANAT FC NASAF_REAL.M
А. Ҳ. Р. фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
1997 йилнинг 18 март санаси. Шу куни 13 ёшли Азиз синфдошлари билан бирга Қарши шаҳридаги “Меҳнат” стадионига футбол томоша қилгани борди. Бу Насаф ва Нефтчи жамоалари ўртасидаги ўйин бўлиб, унда қаршиликлар Олий лигадаги дебют учрашувини ўтказаётган эдилар. Учрашув бошланиши билан шаррос жала қуйиб, стадиондаги мухлислару, майдондаги футболчилар шалаббо бўлишди, аммо ўйин тўхтатилмади. Гарчи ўша матчда фарғоналиклар учта тўп фарқи билан ғалабага эришган бўлсаларда, шу воқеа ёш Азизнинг хотирасидан мустаҳкам ўрин олди. Шундан сўнг йиллар бўйи минглаб мухлислар қатори Азиз ҳам Насафга мухлислик қилиб келди. Орада ўша ёмғирли ўйин хотиралари қолган “Меҳнат” стадиони ҳам бузилиб кетди, лекин Азизнинг қалбида жонажон жамоасининг барча мухлислари қатори Насафнинг чемпион бўлишини кўриш орзуси асло сўнмади. Мана бугун ҳам 40 ёшни қоралаб қолган Азиз ўша орзусига эришди. Ниҳоят “Насаф” чемпион бўлди! Ҳа, айтганча, Азизнинг қалбида яна бир армони бор, у ҳам бўлса Ўзбекистоннинг жаҳон чемпионатида иштирок этишидир ва бу армон ҳам тез орада ушалажакдир! Яшасин Футбол, Яшасин “Насаф”, Яшасин Ўзбекистон! https://championat.asia/hikmatlidun
Sariq rangli ekarus (1) tölib toshib ketardi eski shahardan vokzalgacha baqir chaqir qilib ketdedik
+1   
01 ноя 21:51:11
SHuxrat Samadov
Chempionlik muborak boʻlsin Nasaf va Roʻziqul Berdiyevga. Chempionatda kuchli jamoa chempion boʻldi.
+1   
01 ноя 21:19:05
Ботир
А. Ҳ. Р. фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
1997 йилнинг 18 март санаси. Шу куни 13 ёшли Азиз синфдошлари билан бирга Қарши шаҳридаги “Меҳнат” стадионига футбол томоша қилгани борди. Бу Насаф ва Нефтчи жамоалари ўртасидаги ўйин бўлиб, унда қаршиликлар Олий лигадаги дебют учрашувини ўтказаётган эдилар. Учрашув бошланиши билан шаррос жала қуйиб, стадиондаги мухлислару, майдондаги футболчилар шалаббо бўлишди, аммо ўйин тўхтатилмади. Гарчи ўша матчда фарғоналиклар учта тўп фарқи билан ғалабага эришган бўлсаларда, шу воқеа ёш Азизнинг хотирасидан мустаҳкам ўрин олди. Шундан сўнг йиллар бўйи минглаб мухлислар қатори Азиз ҳам Насафга мухлислик қилиб келди. Орада ўша ёмғирли ўйин хотиралари қолган “Меҳнат” стадиони ҳам бузилиб кетди, лекин Азизнинг қалбида жонажон жамоасининг барча мухлислари қатори Насафнинг чемпион бўлишини кўриш орзуси асло сўнмади. Мана бугун ҳам 40 ёшни қоралаб қолган Азиз ўша орзусига эришди. Ниҳоят “Насаф” чемпион бўлди! Ҳа, айтганча, Азизнинг қалбида яна бир армони бор, у ҳам бўлса Ўзбекистоннинг жаҳон чемпионатида иштирок этишидир ва бу армон ҳам тез орада ушалажакдир! Яшасин Футбол, Яшасин “Насаф”, Яшасин Ўзбекистон! https://championat.asia/hikmatlidun
Хайрли кеч, ман хам уша куни стадионда эдим кечагидек ëдимда.
   
02 ноя 01:10:27
Музаффар Махмудов
Табриклаймиз. Насаф мухлислари бундан ошигига лойик. Халкаро майдондаям омад. Насаф ФКнинг барча аьзоларига катта рахмат.
   
01 ноя 22:19:29
FANAT FC NASAF_REAL.M
Ботир фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Хайрли кеч, ман хам уша куни стадионда эдим кечагидек ëдимда.
Usha mujazgina stadionimizga 16 mingga yaqin odam sigʻeydi
Yoshligimiz usha stadionda ötgan ne ne fudbolchila öynamagan
   
01 ноя 22:12:10
FANAT FC NASAF_REAL.M
А. Ҳ. Р. фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
1997 йилнинг 18 март санаси. Шу куни 13 ёшли Азиз синфдошлари билан бирга Қарши шаҳридаги “Меҳнат” стадионига футбол томоша қилгани борди. Бу Насаф ва Нефтчи жамоалари ўртасидаги ўйин бўлиб, унда қаршиликлар Олий лигадаги дебют учрашувини ўтказаётган эдилар. Учрашув бошланиши билан шаррос жала қуйиб, стадиондаги мухлислару, майдондаги футболчилар шалаббо бўлишди, аммо ўйин тўхтатилмади. Гарчи ўша матчда фарғоналиклар учта тўп фарқи билан ғалабага эришган бўлсаларда, шу воқеа ёш Азизнинг хотирасидан мустаҳкам ўрин олди. Шундан сўнг йиллар бўйи минглаб мухлислар қатори Азиз ҳам Насафга мухлислик қилиб келди. Орада ўша ёмғирли ўйин хотиралари қолган “Меҳнат” стадиони ҳам бузилиб кетди, лекин Азизнинг қалбида жонажон жамоасининг барча мухлислари қатори Насафнинг чемпион бўлишини кўриш орзуси асло сўнмади. Мана бугун ҳам 40 ёшни қоралаб қолган Азиз ўша орзусига эришди. Ниҳоят “Насаф” чемпион бўлди! Ҳа, айтганча, Азизнинг қалбида яна бир армони бор, у ҳам бўлса Ўзбекистоннинг жаҳон чемпионатида иштирок этишидир ва бу армон ҳам тез орада ушалажакдир! Яшасин Футбол, Яшасин “Насаф”, Яшасин Ўзбекистон! https://championat.asia/hikmatlidun
Ishoning usha (1997-yil Nasaf neftchi)öyinga manam kirgandim 1-3 ga yutqazganimiz usha magʻlubiyatga blutlarham yigʻlab yuborgan rossa jala quygan kechagidek yodimda
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика