UZ

Сўнгги янгиликлар

08:00Ўзбекистон кубоги. Бугун яна бир ярим финалчи аниқланади  0 07:35Жиззахда "Сўғдиёна" "Навбаҳор"га ҳеч қандай имконият қолдирмай мағлуб этган учрашувдан ГАЛEРEЯ  3 02:05АПЛ. "Ньюкасл" - "Ливерпуль" баҳси тақдирини 16 ёшли йигит ҳал қилди  12 01:50А Серия. "Интер" 5та гол фарқи билан ғалабага эришди  1 00:54Неймар ва "Реал" футболчилари Бразилия терма жамоасига чақирилмади  4 00:10Ўзбекистон Кубоги. "Сўғдиёна" – "Навбаҳор" 4:0  4 00:07Сергей Лушчан: “Бугун улар ўз жамоаси учун эмас, рақиб учун ўйнашди. "Навбаҳор"да ишлар эканман, бу ўйинчилар энди таркибдан жой олмайди”  41 23:46"Наполи" МЮ футболчисини ўз сафига қўшиб олади  0 22:38Аёллар ўртасида ОЧЛ. "Насаф" қизлари Непал клубини таслим қилди  0 21:54Винисиус "Овьедо"га қарши ўйинни захирада бошлашини кутмаган экан. Алонсо уни огоҳлантирмаган  2 21:35"Бавария" Жексон билан келишувга эришди. Энди "Челси" билан музокаралар бўлиб ўтади  2 21:24"Марсель" "Реал" хавбекини ижарага олмоқчи  0 20:56Ўзбекистон Кубоги. "Сўғдиёна" "Навбаҳор"ни йирик ҳисобда енгиб, илк ярим финалчига айланди  104 20:03Артём Петросян: "Қизил карточка ҳаммасини барбод қилди"  3 19:54Фарҳод Нишонов: "Олимпик" 10 киши бўлиб қолганига қарамасдан, астойдил курашди"  0

Рўзиқул Бердиев: "Шерзод Насруллаевсиз жамоамиз "эҳтиёт қисми" йўқолиб қолгандек туюляпти" Янгиликлар

Рўзиқул Бердиев: "Шерзод Насруллаевсиз жамоамиз "эҳтиёт қисми" йўқолиб қолгандек туюляпти"

Суперлига 7-туридан ўрин олган "Насаф" – "Пахтакор" (0:0) ўйинидан сўнг мезбонлар устози Рўзиқул Бердиев матбуот анжуманида иштирок этди.

- Ўйин ҳақида

- Ғалаба қозониш учун майдонга тушгандик. Йигитларимиз охиригача курашишди, аммо доимгидек яратилган вазиятлардан унумли фойдаланишда оқсаяпмиз. Рақиб жамоа бугун яхши ҳимояланди. "Пахтакор" қанотларни ишга солишини кутгандик, лекин бу кўринмади. Жамоа тартибли ўйнаб, натижага эришишни истади, чоғи. 

Сайфиев ва Алижонов қанотларда фаол ўйин кўрсатарди, аммо улар ҳимоявий тарзда ҳаракат қилишди. Айтмоқчи бўлганим, "Пахтакор" дуранг учун ҳаракат қилгандек туюлди.

Озгина бўлса ҳам вазиятлар ярата олдик. Балки ғалабага муносиб ўйин кўрсатмагандирмиз. Иккинчи таймда босим қилишга уриндик. Охирги зарбани берадиган футболчи топилмади.

- Шерзод Насруллаев қачон майдонга қайтиши мумкин?

- Шерзод кеча Тошкентдан охирги муолажани олиб қайтди. Шифокорлар 10 кунча танаффус қилиб туришини таъкидлашибди. 

Унинг йўқлиги билиняпти, албатта. Жамоамиз "эҳтиёт қисми" йўқолиб қолгандек туюляпти. 

- Ижарага берилган Жўрабек Маннонов ва Шоҳмалик Комилов етишмаётгандек...

- Йўқ, Манноновнинг ўрнида Саитов ҳаракат қиляпти. Ҳозир агар Маннонов жамоада қолганида ўйин амалиётисиз қоларди. Шуни ўйлаган ҳолда ижарага берганмиз. Улар қанчалик кўп ўйнашса, бундан хурсанд бўламиз. Кўряпсизлар, гол ҳам уряпти, қизил карточка ҳам оляпти (кулади). Катта тажриба орттириб қайтишади деган умиддамиз.

Ўйинларимизда Ғолиб Ғайбуллаев ва Шерзод Насруллаевнинг ўрни билиняпти. Чунки улар бўлганида тез-тез ротация қилиб турган бўлардик. 

- Иван Соловьёвни нега сал аввалроқ майдонга туширмадингиз?

- Яшириб ўтирмайман, Соловьёв ҳозирча талабимизга жавоб бера олгани йўқ. Чемпионлар Лигасидаги ўйинларини ҳам кўрдингиз. Охирги баҳсда Азиз Холмуродовга имкон бердик, бугун ҳам. Бундай даражадаги ўйинда тажрибасизлиги кўринди. Лекин ишонаманки, ҳали у ривожланади. 20 минг томошабин қаршисида "Пахтакор"га қарши тўп тепиш осон эмас, уни айбламаймиз. 

- "Пахтакор" ОЧЛда жуда кўп гол ўтказиб юборди. Шундан келиб чиқиб "шерлар"нинг ўша ўйинлардаги рақиблари услубини ҳам ўрганиб чиқдингизми ёки "Насаф" ўз услубидан воз кечмайдими?

- Биз ўз услубимиздан воз кечмадик. Иккинчи таймда кўпроқ босим қилиб, рақибни хато қилишга мажбур қилишимиз лозим эди. "Пахтакор"ни ўргандик, лекин улар ўрганганимиз даражасидан бошқача ҳаракат қилишди.  

- "Насаф" Ўзбекистонда энг шаклланган жамоа, лекин чемпионлик ҳақида ҳеч гапирмайсиз...

- Бошқа мураббийлар ҳақида гапирмайман. Ўйин олдидан ҳам, мавсум олдидан ҳам ҳеч кимга ҳеч нарсани ваъда қила олмайман. Бунга одатланмаганман. Ҳа, курашамиз. Лекин эртага нима бўлишини сиз билан биз билмаймиз.  Чемпионлик фақат менга боғлиқ эмас, жамоа таркиби ва ташкилий масалаларга боғлиқ. Гап бунда эмас, ташкилий масалаларни ҳам баҳона қилаётганимиз йўқ. Мен ҳозир нима учун "чемпион бўламан" деб гапиришим керак? Бу йигитларга ҳам босим юклайди. Тўғрими? Жамоамиз ёш. 3 йил олдин 5-6-7-ўринларда юргандик, мана 2 йил ичида жамоа ОЧЛ 1/8 финалига чиқдик. Нима қилайлик, "чемпион бўламиз ёки ОЧЛни ютамиз" деб бақирайликми?

Рейтинг: +36   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика