UZ

Сўнгги янгиликлар

22:30Неймар 2023 йилдан бери илк бор Бразилия терма жамоасининг кенгайтирилган таркибига киритилди  0 21:59Абдуқодир Ҳусановнинг трансфер нархи нега ошмади? Англиялик эксперт жавоб берди  5 21:23"Манчестер Сити" футболчиси 80 000 фунт жарима тўлайди  1 20:59Мбаппе "Реал" шифокорларига ишонмаяпти — у 3 ойдан бери жароҳат билан ўйнаб келган  7 20:41Осиё Кубогидаги шов-шув: Эрон терма жамоасининг 5 нафар футболчиси полиция ёрдамида қочиб кетди  7 20:04Маунт "Манчестер Юнайтед"даги келажаги бўйича бир қарорга келди  0 19:43Суперлиганинг 2-турида ҳакамлар бир нечта қўпол хатога йўл қўйди  11 19:31"Ливерпуль" раҳбарияти бош мураббийга шарт қўйди. Слотдан нималар талаб қилинмоқда?  7 19:03Хави "Барса"га қайтиши ҳақидаги миш-мишларга чек қўйди  2 18:35"Манчестер Юнайтед" Кварацхелияга қизиқмоқда, аммо футболчининг нархи трансфер имкониятини шубҳа остига қўймоқда  3 18:07"Тоттенхэм" Тудорни ишдан бўшатишга тайёр. Клуб аллақачон бош мураббийликка икки номзодни кўриб чиқмоқда  4 17:39"Барселона" ва "Манчестер Юнайтед" сенсацион алмашувни тайёрламоқда  9 17:11"Ливерпуль" футболчиси АПЛдаги рақобатчидан қизиқиш бўлганини тасдиқлади  1 16:43Суперлига. "Андижон" охирги бор "Нефтчи"ни Фарғонада қачон енгган?  20 16:21Ўзбекистон чорак финалда. Жаҳон чемпионатига бир қадам қолди  7

Рўзиқул Бердиев: “Рақиб ҳақли ғалабага эришди” Янгиликлар

Рўзиқул Бердиев: “Рақиб ҳақли ғалабага эришди”

"Насаф" - "Локомотив" учрашувидан кейинги матбуот анжуманининг иккинчи қисмида мезбонлар бош мураббийи Рўзиқул Бердиев иштирок этди.

"Локомотив" жамоаси бизни ҳақли равишда мағлуб этиб кетди. Мен бугунги ўйинда ҳимоячиларимизнинг ўйинини умуман тушунмадим. Ҳозирча фақат "Локомотив" жамоасини ғалаба билан табриклашим мумкин. Айни пайтда Вадим Абрамов жамоаси таркиб жиҳатидан ҳам, ўйин борасида ҳам анча мукаммал даражага чиқишган. Чемпионатимиздаги энг кучли клуб бу сўзсиз "Локомотив" жамоаси.

-Бугунги мағлубиятдан сўнг "Насаф" чемпионлик пойгасидан чиқиб кетди деб ўйлайсизми?

- Агарда шундай ҳаракат қилаверсак, ҳа. Бугунги ўйин билан учинчи ўриндаги баҳсни бой бериб қўйишимиз мумкин. "Локомотив"га қарши ўйин сўнгги икки йилдаги энг ёмон учрашувимиз бўлди.

-Элдор Суюновнинг жароҳати қанчалик жиддий?

-Дарвозабонимиз кутилмаганда оёғидан жароҳат олди. Ўйлайманки, Суюнов кейинги ўйинларда бизга ёрдам бера олади.

-Фарруҳ Сайфиев алмаштириб бўлмайдиган футболчилар сирасига кирадими?-Бизда алмаштириб бўлмайдиган футболчининг ўзи йўқ. Фарруҳ Сайфиев сўнгги пайтларда анча ўсишга эришди. Лекин кўпчилик унинг тўп билан ҳаракати ва вазиятига қараб баҳо беради. Аммо унинг тўпсиз ҳаракатлари ва жамоа учун ишлаши мени қаноатлантиради. Таркибимизда кўплаб футболчилар йўқ. Шоҳруҳ Гадоев яқиндагина жароҳатидан қутилди. Ундан бошқа захирамизда қанотларда ўйнай оладиган ярим ҳимоячилар йўқ.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика