UZ

Сўнгги янгиликлар

10:33«Реал» афсонаси Серхио Рамос ўзига янги клуб топди  0 10:06Ёшларимиз Хитой U-20 термасига қарши баҳс олиб боради  1 09:43Ўзбекистон терма жамоаси собиқ футболчиси «Хоразм» билан шартнома тузди  0 09:35Аморимнинг «Манчестер Юнайтед»даги илк трансфери ким бўлиши аниқ  0 09:02Кечаги кутилмаган мағлубиятдан сўнг Анчелотти нималар деди?  21 08:34«Бухоро» Туркиядаги йиғиннинг илк ўртоқлик учрашувида Қозоғистон жамоасига мағлуб бўлди  1 08:03Нидерландия футболида можаро. Ван Перси жамоаси рақиб 12 киши бўлиб майдонда ҳаракат қилган баҳснинг сўнгги дақиқаларида гол ўтказиб юбориб, ғалабани қўлдан бой берди  2 07:35«Қийинчиликка қарамай, тайёрланиш ва курашиш керак» – Вадим Абрамов қуръа ва старт ҳақида  3 03:00Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Эспаньол"га мағлуб бўлди, "Атлетико" билан орадаги фарқ — бир очко  104 01:58Назорат учрашуви. "Бунёдкор" Косово жамоасидан устун келди  1 00:45Ла Лига. "Атлетико" Мадридда "Мальорка"ни мағлуб этди. Гризманн яна гол урди  11 00:15ПСЖ йирик хисобда ғалаба қозонди, Дембеле хет-трик қилди, Рамуш эса дублга эришди.  4 23:04"Барселона" собиқ ўйинчиси Артур Ла Лигага қайтди  13 22:41Бундеслига. "Бавария" ва "Хольштейн Киель" ўртасидаги ўйинда 7та гол урилди, "Боруссия" меҳмонда "Хайденхайм"дан устун келди  16 22:08АПЛ. "Ливерпуль" меҳмонда "Борнмут"дан устун келди, "Эвертон"дан 4:0, "Саутгемптон" ва "Фулхэм"дан меҳмондаги ғалаба  12

Рўзиқул Бердиев: "Натижа ёмон бўлмади" Янгиликлар

Рўзиқул Бердиев: "Натижа ёмон бўлмади"

"Пахтакор" - "Насаф" ўртасидаги ўйиндан кейин меҳмонлар устози Рўзиқул Бердиев ўз фикрларини билдирди.

"Натижа ёмон бўлмади. "Пахтакор" майдонидан 1 очко олиш қониқарли натижа. Камолиддин Тожиевнинг голи режаларимизни бузди. Ҳисобни тенглаштиришга эришди. Йигитларга стандарт вазиятларда яхшироқ ўйнаш кераклигини айтгандим. Умуман олганда натижа ўйинга мос бўлди", - дейди Рўзиқул Бердиев.

- Нима учун иккинчи бўлимда прессингни марказда қилмадингиз?

- Биз прессинг қилишни режалаштирмагандик. Рақибга қарши ҳужум ташкил этмаслик учун шундай ҳаркат қилдик. Аслида биз прессинг қилмоқчи эмас эдик.

- Илҳом Шомуродовнинг жароҳати қай даражада жиддий?

- Умид қиламизки унинг жароҳати оғир бўлмайди. У жамоамизнинг асосий ҳужумчиси. Илҳом майдонни тарк этгач ўйинимиз бироз пасайди. Бундан ташқари Баҳром Абдураҳимов ҳам жароҳат билан майдонни тарк этди.

- Деян Больевич хато трансферми ёки унга ҳали имкон берасизми?

- Йўқ шунчаки Сайдулло Раҳматов унинг ўрнида яхши ўйнамоқда. Шу боис уни захирага ўтказиб қўя олмайман. Больевич ўз имкониятини кутишга мажбур.

- Иккинчи ўйинда ҳам дурангга эришиб натижадан қониқдим деяпсиз. Бу нимадан далолат рақибдан қўрқишми?

- "Пахтакор" майдонида дуранг биз учун яхши натижа. "Ал Жайиш" билан ўйинда омадимиз келмади. Бугун кўп ҳам гол ура олмадик.

- championat.asia сайтида чиққан сиз ҳақингиздаги мақолага муносабатингиз?

- Бу мақолани ўқимадим. Лекин менга айтишича бу мақолада танқид ёки жамоани ёмонлаш эмас бошқа нарса бор экан. Қаршида ОЧЛ ўйинлари халққа байрам сифатида бўлмоқда. Баъзи жамоалар ҳамон ОЧЛни орзу қилишмоқда. Биз 20 йил давомида орзу қилган Ўзбекистон кубогини қўлга киритдик.

- Бугунги қўпол ўйинга қандай қарайсиз?

- Марказий баҳс шиддатли кечади. Шахсий фикрим "Пахтакор" бугун у даражада қўпол ўйнагани йўқ.

- 81-дақиқада рақиб 10 киши бўлиб қолди. Лекин "Пахтакор" кўпроқ ҳужум қилди.

- Хоҳлайсизми хоҳламайсизми футболчи ўйин охирида чарчаб қолишади. Футболчиларга буни етказиш жуда қийин. Рақиб ҳужум қилганида ҳимояландик, тўп бизда бўлганида ҳужумга ўтдик. Сўнгги дақиқада бизда қулай имконият бўлганди.

- Бойдуллаев ва Раҳматуллаев тўпни кўп бор ён томонга оширишди. Бунда кўп хатолар бўлди. Футболчиларга машғулотларда бу нарса ўргатиладими?

- Албатта футболчиларга тўпни рақибга бериб қўйинглар демаймиз (кулади). Шунчаки ўйиндаги вазиятдан келиб чиқиб шундай бўлди.


Нарзулла Сайдуллаев

Рейтинг: +21   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика