UZ

Сўнгги янгиликлар

19:23Тоуни: "Саудия лигаси мен учун АПЛ билан бир даражада"  1 19:00Суперлига. "Насаф" - "Бухоро" 4:0 (матнли трансляция)  19 18:273 ўйинда 2 очко тўплаган Симеоне: "Учинчи ўрин етарли эмас. Чемпион бўлиш вақти келди"  3 17:33“Бу оптимал таркиб эмас. Ҳакам қарорлари тўғри эди, мағлубиятни тан ола билиш ҳам керак" — Санъат Шихов Эрон билан ўйин ҳақида  16 17:18Тожикистоннинг икки терма жамоасида истеъфо юз берди  9 17:07"Ман Сити" ҳужумчиси жароҳат туфайли МЮга қарши ўйинни ўтказиб юборади  0 16:24"Интер" 2025/26 мавсум учун учинчи формани тақдим этди. У "2000-йилларда жамоани яхши кўрганлар ва бугун уни севувчиларга" бағишланган  2 15:49"Барселона" Хасбуллани "Камп Ноу"га таклиф қилди  5 15:18Бунақаси Месси фаолиятида биринчи марта юз берди  17 14:43Воҳа дербиси олдидан "Машъал"да катта йўқотишлар  2 14:15"Ювентус" узумзор акс этган формасини тақдим этди  2 13:42Суперлиганинг 21-турини ўтказиб юборадиган футболчилар рўйхати  4 13:19Роналду 30га кирганидан сўнг Португалия сафида 89 та гол урди  18 12:37Ибраима Конате "Ливерпуль"га уч марта "йўқ" деди. Клуб унинг "Реал"га ўтишига кўниб бўлди  11 12:15Бразилия ЖЧ саралашида 5-ўринни эгаллади – бу тарихидаги энг ёмон натижа  4

Рўзиқул Бердиев: "Машъал" Муртозаев учун 2 миллиард сўм сўради" Янгиликлар

Рўзиқул Бердиев: "Машъал" Муртозаев учун 2 миллиард сўм сўради"

Coca Cola Суперлигасининг 11-туридан ўрин олган "Пахтакор" - "Насаф" (4:1) учрашувидан кейин меҳмонлар устози Рўзиқул Бердиев ўз фикрларини билдирди.




"Пахтакор" биздан кучли эканини ўйинда ҳам, ҳисобда ҳам кўрсатди. Уларни ғалаба билан табриклайман. Жамоавий ўйин ҳам, индивидуал ҳаракатлар ҳам юқори. Буни амалда ҳам кўрсата олишди. Иккинчи голдан кейин биз навбатдаги ўйинни ўйлаб ўзгаришларни амалга оширдик.

Ҳозир ўйинлар ораси қисқа, "Пахтакор"га қарши ўйинда кўп куч йўқотишни истамагандик. Ўзгаришлар қилинганидан кейин ўйинимиз мазмуни йўқолди. Олдинлари "Пахтакор"га қарши баҳсда боримизни берардик ва кейинги ўйинни ўйламасдик. Аммо ҳозир вазият бошқача. Уч кун олдин ўйнайдик, яна уч кундан кейин "Бунёдкор"га қарши ўйнаймиз.

Абдураимовни қайтариш режамизда йўқ эди, Муртозаев борасида "Машъал"га таклиф билан чиқдик. Аммо Муборак клуби унинг трансферини сотиб олиш учун биздан 2 миллиард сўм сўрашди. Ҳумоюнни БАА клубидан ҳам таклиф борлигини айтишганди. Ҳозирги вазиятда бу суммани тўлай олмаймиз ва таркибимизда бор футболчиларга таянамиз", - дейди Бердиев.


Рейтинг: +28   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика