UZ

Сўнгги янгиликлар

15:00Суперлигада қолиш учун ўйин. "Бухоро" - "Хоразм" 1:0 (онлайн натижа)  5 14:55Ротен ЖЧдаги 3 дақиқалик танаффуслар ҳақида: "Футбол – бу бейсбол ёки баскетбол эмас, улар спортимизни ўлдирмоқда"  1 14:25Суперлигада қолиш учун плей-офф. Улар нега бу ерда?  4 13:40Гвардиола "Реал" билан ўйин ҳақида: "Менга "қасос" сўзи ёқмайди. Бу "Ман Сити" учун яхши синов. Агар Мбаппе бўлмаса, Винисиус ёки Родриго бор"  4 13:13"Реал" ва "Барселона" собиқ футболчиси энди Қирғизистон миллий терма жамоасини бошқаради  6 13:00Transfermarkt ва Championat.asia 2025 йилнинг энг яхшиларини аниқлашди   7 12:30"Челси" "Барса" устидан қозонилган 3:0 ҳисобидаги ғалабадан сўнг кетма-кет 4 та ўйинда ғалаба қозона олмади  10 11:48TVCOM'да бугунги тақвим: Ўтиш ўйини, Ҳусанов “Сити” билан Мадридда ва бошқалар  0 11:30Слот Салоҳ билан юзага келган зиддият ҳақида: "Ҳаётда ҳамма хато қилади, аммо ўйинчи хато қилганини тушуняптими? Ташаббус ундан чиқиши керакми ёки мендан?"  2 11:15“Fair-play”ни “Машъал”га беринглар  12 10:46Германия МТЖ аъзоси келажаги борасида бир қарорга келди  1 10:15Европанинг ТОП клуби Рамосга таклиф юборди  4 09:46Кейннинг "Бавария"даги келажаги маълум  0 09:20Флик жамоасининг Чемпионлар Лигасидаги ғалабасига муносабат билдирди  3 08:52Месси навбатдаги совринига эга чиқди  19

Рўзиқул Бердиев: "Марказий ҳимоячининг гол уриши оддий ҳолатга айланиб бўлди" Янгиликлар

Рўзиқул Бердиев: "Марказий ҳимоячининг гол уриши оддий ҳолатга айланиб бўлди"

Coca Cola Суперлигаси 13-турида ОКМК устидан қозонилган ғалабадан кейин "Насаф" бош мураббийи Рўзиқул Бердиев иштирок этди.


- ОКМК жуда кучли жамоа ҳисобланади. Бу каби рақиблар билан ўйинларда тартибга эътибор бериш керак. Ҳимояда тартибли ўйнаганимиз ва рақибнинг ҳужум қилишига йўл бермаганимиз ғалабанинг асоси бўлди деб ўйлайман. Гарчи икки тўп фарқи билан ғалаба қозонган бўлсак-да, дилни хира қиладиган ишлар кўп бўлди. Масалан, қарши ҳужумларга чиқишда жуда қийналдик. Яхши ҳимояландик, бироқ захирадан тушган футболчилар қарши ҳужумларни тезлатиб беришлари керак эди. Кучли рақибни мағлуб қилганимиздан ўзимиз ҳам мамнунмиз ва мухлисларни ҳам табриклаб қоламиз.

- Ғолиб Ғайбуллаев бугун майдонда кўринмади.

- У бизнинг режамизда бор эди. Бугун эрталаб у бироз бетоблигини маълум қилди ва шу сабабли уни қайдномага киритмадик. 

- Марко ўйинга тайёр эмасми?

- Албатта, баъзи мухлисларни тушунаман, улар яхши футболчиларнинг ўйинини томоша қилишни яхши кўришади. Агар яхши ҳолатда бўлса, менга ҳам жамоамга ҳам керак. Унинг ҳолати биз кутгандек эмас. Машғулотларда кўряпмиз, 5-6 ой давомида футбол ўйнамаган футболчи 10 кунда тайёр ҳолатга келиши амри маҳол. У етакчимиз ҳисобланади ва тайёр бўлганда майдонга туширамиз.

- Алиқулов бугун 10-ўйинида 5-голини урди. Бу ҳақда нима дейсиз?

- Машғулотларда стандартлар устида кўп ишлаймиз. Бугун у нафақат стандартда, балки, бошқа жиҳатларда ҳам яхши ўйнади. Бош билан ўйнаши Ҳусниддиннинг энг устун жиҳатларидан бири. Ўзи футболда айтишади-ку, голларнинг 50 фоизи стандартлардан урилади. Кўплаб жамоалар бунга эътибор қаратишади. Марказий ҳимоячиларнинг ҳужумга чиқиб гол уриши оддий ҳолатга айланиб бормоқда.

- Легионер Лима Круз билан шартнома тугамоқда.

- Ҳа, шартнома июлда тугайди. Режамизда бор, айни дамда юқори савиядаги ҳужумчи излаяпмиз, бироқ бу осон бўлмайди. Лекин биз излашда давом этяпмиз. Балки, шартномани узайтириш учун музокараларга киришармиз.

- "Насаф"нинг Рубен Хебай билан қизиқаётгани борасидаги хабар чиқди. Бу қанчалик ҳақиқатга яқин?

- Бизга унинг жамоадан кетиши мумкинлиги борасидаги хабар чиққанида у ҳақида маълумот йиғишга ҳаракат қилдик. Бироқ у жамоаси билан фаолиятини давом эттирадиган бўлди.

Рейтинг: +10   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика