UZ

Сўнгги янгиликлар

01:59"Тоттенхэм" "Манчестер Юнайтед"ни мағлуб қилиб, Европа лигасида ғолиб чиқди! Энди лондонликларда ҳам соврин бор!  92 01:58"Сирдарё ФА" бош мураббийи Аббос Махсталиев: "Мақсадимиз – академия ёшларига имконият бериш"  4 00:44"Локомотив" "Бунёдкор"ни мағлуб қилса ҳам гуруҳда қолиб кетган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 00:37Саудия Арабистони. "Ал Насср" ғалаба қозонди, Роналду 935-голини урди  6 00:32Эндрик жароҳати туфайли Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатини ўтказиб юборади  1 00:05Илёс Зейтуллаев: "Футболда ғалабадан кўра, мағлубият кўпроқ сабоқ беради"   0 23:35Кейн Бундеслиганинг энг яхши футболчиси деб топилди  2 23:05Григорий Колосовский: "Ғалаба бор, лекин гуруҳ босқичида тўхтадик"  0 22:38Расман: Флик "Барселона" билан шартномасини узайтирди  3 22:09Никола Лазаревич: "Бугунги ўйинда футболчиларимнинг ҳаракатларидан кўнглим тўлди"  1 21:45Баҳром Ҳайдаров: "Ҳар бир жамоага ҳурмат билан қараймиз"  0 21:24Ўзбекистон кубоги плей-офф босқичининг барча иштирокчилари аниқ. Қуръа қачон ўтказилади?  5 20:45Ўзбекистон Кубоги гуруҳ босқичи якунланди. "Олимпик Мобиуз" кейинги босқичга йўлланма олди (бугунги натижалар)  12 20:23"Арсенал" Родриго билан музокараларни бошлади  5 19:48Ўзбекистон Кубоги. "Локомотив" 6 очко тўплаган бўлсада гуруҳда қолиб кетди, "Қўқон-1912" ва "Қизилқум" кейинги босқичда  7

Рўзиқул Бердиев: "Мағлубиятимизга бир неча сабаблар бор. Плей-оффга чиқиш имкониятларимиз кескин камайиб кетди" Янгиликлар

Рўзиқул Бердиев: "Мағлубиятимизга бир неча сабаблар бор. Плей-оффга чиқиш имкониятларимиз кескин камайиб кетди"

ОЧЛ 2 турнири тўртинчи туридан ўрин олган "Насаф" – "Ал Ҳусайн" учрашувидан кейин мезбонлар бош мураббийи Рўзиқул Бердиев матбуот анжуманида қатнашди.

"Кўп гапирмоқчи эмасман. Мағлубиятимизга бир неча сабаблар бор. Биринчи ўтказиб юборган голимиз барча режаларимизни бузиб юборди. Бундай ўйинларда ҳужумда самаралироқ ўйин кўрсатишимиз керак. Нечадир ўйиндан буён ҳужумдаги ўйинчиларимиз яхши ўйнай олишмаяпти. Асосий сабаб, биринчи голдаги хатомиз ва ҳужумдаги суст ўйинимиз", - деди Рўзиқул Саъдуллаевич.

- Меҳмон жамоа бош мураббийи "Насаф" жамоаси марказни бой бериб қўйганидан фойдаланиб кетдик деб айтди. Бугун жамоангиз майдон марказида намойиш этган ўйинига баҳо бериб ўтсангиз? Ушбу фикрларда қанчалик ҳақиқат?

- Ғалаба қозонгандан сўнг ҳамма нарса дейиш мумкин. Менинг фикримча, улар бугун ўртада устунликка эриша олишмади. Рақибимиз балки 5-3-2 тактик услубида ўйнагани сабабли шундай деяётгандир. Танаффусга қадар қанотлардан уюштирилган ҳужумларимиз хавфлироқ кўриниш олди. Ўз устунликларимиздан тўғри фойдалана олганимизда, натижа бугун бошқача бўлиши мумкин эди.

- "Насаф"нинг чемпионлиги йигитларга руҳий томонлама қандай таъсир қилди?

- Соврин ютилганидан сўнг йигитларга қандай мотивация бериш қийин эканлигини яхши биламиз. Буни оддий инсон ҳам ҳис қила олади. Футболчиларни руҳий ва жисмоний томонлама имкон қадар яхшироқ тайёрлашга ҳаракат қилдик, лекин бу ўз самарасини бермади.

- Энди гуруҳдан чиқиш имкониятлари ҳақида гапириб ўтсангиз?

- Бугунги тўқнашувдан кейин, имкониятларимиз кескин камайиб кетди. Энди ўзимизни имкон қадар муносиброқ кўрсатишимиз керак. Кейинги босқичга чиқиш, энди ўзимизга боғлиқ эмас. Плей-оффга чиқиш анча қийин бўлди.

- Ўтказиб юборилган иккита голда ҳам Голбаннинг айби бор эди. Игорнинг захирага олинишига голлардаги хатолар сабаб бўлдими?

- Ҳимоячи бундай хатоларга йўл қўймаслик керак. Биз бугун жамоа бўлиб ютқаздик. Айнан кимдирнинг хатосини таъкидлаш ўтиш, нотўғри деб ўйлайман. Футболчиларнинг ўзига ҳам алоҳида дакки бердим.

- "Шабаб Ал Аҳли" сафида 17та легионер бор экан. Улар моддий ва ўйин жиҳатидан кучли жамоа эканлигини айтиб ўтгандингиз. "Насаф" БАА жамоасини мағлуб эта олган эди. Сизнингча бугунги рақиб Дубай жамоасидан кучлироқ эдими?

- Йўқ. Бизнинг гуруҳимиздаги энг кучли жамоа "Шабаб Ал Аҳли". Якунда ҳам Дубай жамоаси буни исботлай олади. Иордания жамоасини ҳам кучсиз дейиш нотўғри. Сафарда мағлуб бўлганимиз, "Ал Ҳуссейн"га қўшимча ишонч берган бўлиши мумкин. Ўйин суратига қарайдиган бўлсак, бугун дуранг натижаси қайд этилиши керак эди. Бироқ рақиб ғалабани илиб кетди.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика