Рўзиқул Бердиев: "Жамоани кучайтириш борасида ўзгаришлар бўлади"
27 ноя 2022 09:06
Янгиликлар
Рўзиқул Бердиев: "Жамоани кучайтириш борасида ўзгаришлар бўлади"
"Насаф" бу мавсумда ОЧЛда муносиб иштирок этди ва кучли рақиблар қарама-қаршилигини енгиб кейинги босқичга йўлланма олди. Ўзбекистон кубоги финалида "Навбаҳор"дан устун келди. Чемпионат якунларига кўра бронза медалларига эга чиқди.

"Мавсум ҳар йилгидан қизиқарли ўтди. Пастда ҳам, юқорида ҳам кураш кечди. Бу мухлисларда ҳам қизиқиш уйғотди. Кўп жамоалар натижа учун тактика танлади. Шу боис кутилмаган натижалар кўп бўлди. Жамоам учун қониқарли ўтди, деб ўйлайман. Биласиз, ОЧЛ, Ўзбекистон кубогида яхши қатнашдик. Лекин чемпионатда мақсадимизга эриша олмадик. Ўйлайманки, жамоам барибир яхши ўйин кўрсатди. Улар яна ўсишга эришади.
Чемпионлик учун имконият кейинги яна бўлиши аниқ. Жамоа ўзагини сақлаб қолишимиз керак. "Насаф" Суперлигадаги бошқа жамоаларга нисбатан анча ёшроқ. Бу дегани ўйинчилар ўсади. Қанча тажрибамиз ошгани сари, мақсадни юқори қўяверамиз.
Жамоани кучайтириш ҳақида раҳбарият билан гаплашдик. Бу борада ўзгаришлар бўлади албатта",- дейди Рўзиқул Бердиев.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон U-17 терма жамоаси пенальтилар сериясида Хорватияни енгиб, кейинги босқичга йўл олди
ЖЧ саралаши. Португалия Роналдусиз рақиб дарвозасига 9 та тўп киритиб, мундиалга чиқди
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Фикрлар