Рўзиқул Бердиев: "Ҳозирча тўрт нафар футболчини таркибга қўшиб олдик"
26 июл 2016 11:02
Янгиликлар
Рўзиқул Бердиев: "Ҳозирча тўрт нафар футболчини таркибга қўшиб олдик"
"Насаф" клуби олий лиганинг иккинчи даврасига тайёргарликни давом эттирмоқда.
- Давралар оралиғида жамоамизда ўзгаришлар бўлмоқда. Сафимизни тарк этганлар ўрнига янги футболчиларни таклиф қилаяпмиз. Ҳозиргача тўрт нафар футболчини ўз сафимизга қўшиб олдик. Булар - Фозил Мусаев, Игорь Голбан, Шаҳбоз Эркинов ва Огнен Красич. Сербиялик яна бир ҳужумчи Драган Хераннинг келишини кутаяпмиз. Бундан ташқари яна бир-икки маҳаллий футболчига ҳам қизиққанмиз. Бизга айниқча қанот ярим ҳимоячилари керак. Зафар Полвоновга турган гап. Кейин Шерзод Каримов ва Жасур Ҳасановга ҳам таклиф билан чиқдик. Лекин бу қанчалик амалга ошаркин, очиғи билмадим. Лекин қизиққанлигимиз рост, - дейди Рўзиқул Бердиев "Футбол Экспресс" нашрига.
Фикрлар