UZ

Сўнгги янгиликлар

13:25ФОТОГАЛЕРЕЯ. "CAFA Nations Cup-2025". Туркманистон – Ўзбекистон 1:2  0 12:55Футбол юлдузлари ўтган ҳафтани қандай ўтказди?  0 12:34Дидар Дурдиев: "Ўзбекистон билан дуранг ўйнашимиз мумкин эди"  1 12:00Игорь Сергеев: "Шквирин ва Аҳмедовни ортда қолдирдим? Термада шахсий статистика эмас, жамоа манфаати муҳимроқ"  4 11:39Алишер Одилов: Терма жамоадаги дебютим кутганимдек зўр бўлмади, сабаби..."  10 10:40Суперкомпьютер Чемпионлар лигаси фаворитлари номини эълон қилди  10 10:04Бугун Ўзбекистон U-23 терма жамоаси ҳам Осиё кубоги саралашидаги юришини бошлайди  4 09:06Халқаро ўртоқлик турнири. Бугун ўсмирларимиз Англияга қарши майдонга тушади  9 08:35Ёзнинг энг қиммат ТОП-10 трансфери. Рўйхатнинг дастлабки учта ўрни бир жамоага тегишли  7 08:04"Байер"дан хайдалган тен Хаг қанча товон пули олиши маълум  8 07:32Абдуқодир Ҳусанов "Манчестер Сити"нинг EЧЛ қайдномасидан жой олди  13 02:20Хейлунд МЮдан кетганидан қаттиқ ҳафа бўлган. Ҳужумчи ўзини Шешкодан яхшироқ деб ҳисоблаганди  7 01:50УЕФА "Барселона"га EЧЛ лига босқичи давомида "Камп Ноу"га қайтишига рухсат беради. Регламентда бу тақиқланганди  12 01:35Диёр Холматов: "Янги либосларнинг сифатига гап йўқ"  28 01:15Расман: Гюндоган "Ман Сити"дан "Галатасарой"га ўтди. Трансфер турк клубига текинга тушди  0

Рўзиқул Бердиев: "Ҳакамнинг майдондаги ҳаракати ҳам, чиқараётган қарори ҳам бизга тушунарсиз бўлди" Янгиликлар

Рўзиқул Бердиев: "Ҳакамнинг майдондаги ҳаракати ҳам, чиқараётган қарори ҳам бизга тушунарсиз бўлди"

Суперлига 19-туридан ўрин олган "Бухоро" - "Насаф" (0:0) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Рўзиқул Бердиев ўз фикрларини билдирди.




Ўйин ҳақида

Одатда "Бухоро" жамоаси ҳимоявий ўйин кўрсатарди, бугун янада ҳимоявийроқ ўйин намойиш этди. Уларнинг режасини бузиш учун биринчи бўлимдаги вазиятлардан гол ура олишимиз лозим эди. Ўшанда ҳужумда яққол устунликка эга бўлишимиз мумкин эди. "Бухоро" иккинчи бўлимда кўпчилик бўлиб ҳимояланди ва бизга вазият яратишга кўп ҳам имкон бермади. Вазиятлардан унумли фойдаланишда ҳужумчиларимизга совуққонлик етишмади.

Ўйлайманки, бугунги дуранг икки жамоани ҳам қониқтирмайди, чунки бизга ҳам, уларга ҳам ғалаба керак эди.

Бугунги учрашувга ҳакамлар ўз таъсирини кўрсатишдими?

Ҳакамлар ҳақида олдин ҳеч гапирмасдим. Лекин бугунги ҳакам савияси ва даражаси пастдек кўринди менга. Чунки унинг майдондаги ҳаракати ҳам, чиқараётган қарори ҳам бизга тушунарсиз бўлди. Бунга нима сабаб бўлганлигини билиш қийин. Яккакурашлардаги вазиятларда кўп хато қилди, баъзи вазиятларда ғалати-ғалати қарорларни чиқарди. Ҳакамлардан бу даражадаги ҳакамликни кутмагандик.    

Рейтинг: +23   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика