Рўзиқул Бердиев: “Гуруҳимизда кучсиз жамоа йўқ”
10 дек 2015 17:01
Янгиликлар
Рўзиқул Бердиев: “Гуруҳимизда кучсиз жамоа йўқ”
-Гуруҳимизда кучли жамоалар жамланган. Умуман бу турнирда кучсиз жамоа йўқ, - дея ўз фикрларини билдирди Рўзиқул Саъдуллаевич.
– Гуруҳда бизга рақиблик қилаётган барча жамоалар ўз чемпионатларида юқори поғоналарда боришмоқда. Албатта, биз ҳам бу галги ҳар доимгиданда жиддий тайёргарлик кўрамиз. Қолаверса, ўтган йили ҳам ОЧЛ гуруҳ босқичида қатнашиб, тажрибамизни оширдик. Биринчи навбатда таркибимизни кучайтиришимиз лозим. Турнир бошлангунига қадар рақибларимизни янада чуқурроқ ўрганамиз. Насиб этса бу галги баҳсларга муносиб қатнашишга ҳаракат қиламиз. Омад биз томонда бўлса, натижаларимизни яхшилашга уринамиз.
Эслатиб ўтамиз, қитъамизнинг энг нуфузли мусобақасида "Насаф" жамоаси “Д” гуруҳида Саудия Арабистонининг “Ал Аҳли”, Бирлашган Араб Амирликларининг “Ал Айн” ва саралаш баҳслари ғолиби (“Нафт” (Эрон) / “Ал Жайиш” (Қатар) билан куч синашади.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ўзбекистон терма жамоаси Хитой билан жанговар дуранг қайд этди
Суперлиганинг янги мавсумига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди (тўлиқ тақвим)
Хитой компанияси "Истиқлол" стадионини реконструкция қилиш ва кенгайтириш бўйича лойиҳа таклиф этди
Туркманистон терма жамоаси футболчиси "Арал"га ўтди
Фикрлар