UZ

Сўнгги янгиликлар

14:44Япония ҳамда Ўзбекистон ўртасидаги финални қабул қилувчи стадион ўйинга шай!  1 14:25Кападзе, Жалолиддинов ва Япония вакиллари Осиё Кубоги бош соврини билан суратга тушди  2 14:01Про лига. 6-тур учрашувларида ишлайдиган расмийлар  0 13:37"Олимпик" иштирокидаги ўйин қолдирилди, "Пахтакор"нинг ўйини бошқа санага ўзгарди  4 13:12"Реал" ярим ҳимоячиси Саудия Арабистонидан тушган таклифни рад этди  6 12:47"Бавария" хавбеки Евро-2024да ўйнамаслиги мумкин  1 12:20"Тоттенхэм"нинг икки футболчиси мавсумнинг қолган қисмини ўтказиб юборади  0 11:58Германия Чемпионлар Лигасида қўшимча йўлланмани қўлга киритди  11 11:35Футбол мухлислари қалайсиз энди, Парижда музқаймоқ ялайсиз энди!  10 11:15 Ашраф Ҳакими: "ПСЖ ўз имкониятларидан фойдалана олгани йўқ"  1 10:45Футбол олами. Хайр, "Насаф", ОКМК ва "Локомотив": Ўзбекистон кубоги гуруҳ босқичи якунлари   2 10:15Даврон Файзиев "Боруссия Дортмунд" - ПСЖ учрашуви ҳақида нима деди?  7 09:35Эдин Терзич: "Парижда дуранг қониқтиради, лекин биз ғалабани истаймиз"  3 09:05ПСЖнинг Дортмунддаги "қора" анъанаси давом этади   4 08:40Русланбек Жиянов: "Япония терма жамоаси билан икки йил аввал ҳам тўқнаш келганмиз"  9

Рўзиқул Бердиев: "Футболчиларим "Сўғдиёна"ни "бир оёқда" ютамиз деб ўйлашди шекилли" Янгиликлар

Рўзиқул Бердиев: "Футболчиларим "Сўғдиёна"ни "бир оёқда" ютамиз деб ўйлашди шекилли"

Ўзбекистон Кубоги 1-туридан ўрин олган "Сўғдиёна" - "Насаф" (2:2) учрашувидан кейинги матбуот анжуманида меҳмонлар бош мураббийи Рўзиқул Бердиев ўз фикрларини билдирди.



"Ўйин ҳақиқий кубок баҳси бўлди. Натижа учун иккала жамоа курашди. Биламиз Улуғбек Бақоев бошчилигидаги жамоа доим охиригача курашади.

Бугун иккала жамоа ҳам стандарт вазиятлардан унумли фойдаланишга уринишини билардик. Эътибор қилсангиз тўртта гол ҳам стандарт вазиятдан урилди. Баҳс қайсидир жамоа устунлигида ўтди деб бўлмайди, биз ҳам, мезбонлар ҳам ғалаба учун бирдек ҳаракат қилди.

Биринчи таймдаги ўйинимиздан жуда ҳам норози бўлдим. Буни танаффус вақтида ҳам айтдим. Футболчиларим "Сўғдиёна"ни "бир оёқда" ютамиз деб ўйлашди шекилли. Бироқ курашмасак яхши натижа бўлмаслигини уқтирдим.

Иккинчи таймдаги баъзи ўзгаришлар ўйинимизни кучайтирди. Буни гол уриб амалда исботладик. Норхоновнинг юқорида жуда яхши ҳаракат қилишини футболчиларга ҳар қанча тушунтирмайлик, барибир ўз вазиятидан фойдаланиб кетди.

Жамоамизда уч нафар дарвозабон бор. Неъматов ва Эргашев турли терма жамоаларда ўйинлар ўтказишган. Азамат Сойибов уларга нисбатан камроқ ўйин амалиётига эга эди. Шу боис бугун Азаматга имконият бердик.

Гуруҳдан чиқиш учун "Бунёдкор", "Сўғдиёна" ва "Насаф" тенг имкониятга эга. Балки учала клуб ҳам кейинги босқичга чиқар, энг яхши иккита учинчи ўрин ҳам чиқадику.

Ўйин пайтида иккала жамоа аъзолари бир бирларига кескин ўйнашди, аммо баҳсдан сўнг буни унутишди.

Ҳакамларга бугун эътибор ҳам қилмадим (кулади)," - дейди Рўзиқул Бердиев.

Рейтинг: +26   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика