UZ

Сўнгги янгиликлар

20:51Диёр Ортиқбоев: "Япониянинг бугунги ўйини бизга қизиқ эмас"  0 20:34Ўртоқлик ўйини. "Динамо" "Витебск"ни мағлубиятга учратди  1 20:12Антонио Конте Стерлингни "Наполи"да кўришни истамоқда  0 19:47"Андижон" тарихда илк бор ОЧЛ 2 да: тайёргарлик, қуръа ва учрашувлар санаси  4 19:23ПФЛ ОФКга мурожаат қилиб, халқаро талаблар ҳимоя қилинишини сўради   3 19:05"Юве" "Челси"нинг 68 млн евролик таклифини рад этди – Йилдиз сотилмайди  2 18:36"Бавария" Гарначога қизиқмоқда, футболчи АПЛда қолишни истамоқда  1 18:07"Барселона" Япония бўйлаб тур тақвимини эълон қилди  3 17:39МЮ ҳимоячиси Саудия Арабистонига йўл олиши мумкин  0 17:16Рио Фердинанд Николас Жексонни Дрогбага қиёслайди  2 16:45Сонга Америкадан таклиф тушди  0 16:29Шамиль Яфаров 75 ёшда!  0 16:09"Ҳали трансфер ойнасидаги ишимизни тугатмадик. Ҳимоя чизиғини кучайтиришни режалаштирганмиз" — Вадим Абрамов  2 15:47"Истиқлол": Кожога омад тилаймиз  9 15:21"Насаф" асосий футболчиларидан бири билан шартномани узайтирди  5

Рўзиқул Бердиев: "Эртага натижа учун ўйнаймиз" Янгиликлар

Рўзиқул Бердиев: "Эртага натижа учун ўйнаймиз"

ОЧЛ доирасидаги "D" гуруҳи 1-тур учрашуви "Насаф" - "Тракторсозий" ўйини олдидан ташкил этилган матбуот анжуманининг иккинчи қисмида "аждарлар" бош мураббийи Рўзиқул Бердиев ҳамда жамоа сардори Артур Геворкян иштирок этди.
Рўзиқул Бердиев: "Осиёнинг энг нуфузли мусобақасида қатнашаётганимиздан хурсандмиз. биз ва мухлисларимиз буни жуда истаган эдик ва мақсадимизга эришдик. "Тракторсозий" жамоаси кучли ва жиддий рақиб саналади. Эртага ўз мухлисларимизни хушнуд этишга ҳаракат қиламиз" Тўғри, майдоннинг ҳолати чиройли футболга имкон бермаслиги мумкин. Аммо асосий вазифа бу ғалаба қозониш Ўтган мавсумлардаги иштирокимиз бизга катта дарс бўлди ва бундан керакли сабоқларни чиқариб олдик".


Артур Геворкян: Биз мавсумга жиддий ҳозирлик кўрдик. Умид қиламанки, эртанги ўйинда об-ҳаво бизга яхши футбол кўрсатимизга тўсқинлик қилмайди. "Тракторсозий" жамоасини имкон қадар яхши ўрганиб чиқдик. Рақиб ҳам кучли жамоа ва уларга қарши катта эътибор билан ўйнаш талаб этилади.

- ОЧЛда ҳам тўпурарликка ҳаракат қиласизми?
Артур Геворкян: - Худо хоҳласа бу ҳам амалга ошиб қолар. Агар бу ишни уддаласам ҳам жуда яхши бўларди. Бироқ асосийси жамоамизнинг ғалабаси. Ким гол киритишини эса фарқи йўқ.


- "Насаф" эртага ўз ўйинини намойиш этадими ёки рақибга қараб бошқа режа тузиладими?
- Рақиб анча жиддий. "Насаф" эртага мухлисларга ғалабани тақдим этишга ҳаракат қилади. Асосийси - бу ғалаба. Биз эртага ўз ўйинимизни кўрсатамиз дея олмайман. Натижа учун ўйнаймиз. Жамоага қараб ва майдоннинг ҳолатини инобатга олиб, ўйинга ўз режамизни тузамиз.

- Футболчиларнинг жисмоний ҳолати қай даражада?
- Мавсумга тараддуд кўриш жараёнида футболчиларнинг жисмоний ҳолати бўйича анча ишладик ва бу борада катта муаммоларга дуч келамиз деб ўйламайман. Ҳозирда футболчиларнинг жисмоний ҳолати 90-95 фоизга тайёр деб айта оламан.

Шаҳбоз Беғамов 

Қарши шаҳридан
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика