UZ

Сўнгги янгиликлар

01:27Камолиддин Тожиев: "Пахтакор"га қарши барча рақиблар 200%га ўйнайди"  0 00:41Левченко: "Пахтакор" нима қилди? Фақат ҳимояланди-ку"  11 00:34Бундеслига. "Бавария" "Гамбург" дарвозасига жавобсиз 5 та гол урди, мюнхенликлар дастлабки 4 та тўпни 29 дақиқа ичида киритишди  0 00:00Туркия Суперлигаси. Истанбул дербисида "Бешиктош" "Истанбул Башакшехир"ни мағлуб этди, Шомуродов янги клубидаги дебют голини урди!   34 23:27АПЛ. "Тоттенхэм" Лондон дербисида "Вест Хэм"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  0 23:14А Серия. "Ювентус" ва "Интер" ўртасидаги ўйинда 7 та гол урилди  23 23:00Эрон Про лигаси. "Персеполис" ва "Фулад" ўртасидаги ўйинда ғолиб номи аниқланмади  3 22:13"Эвертон" Жек Грилиш бўйича қарор қабул қилди  1 21:26Ла Лига. "Реал Мадрид" қийин ўйинда "Реал Сосьедад"ни мағлуб этди, мадридликлар 32-дақиқада ўн киши бўлиб қолишди  52 21:06Суперлига. Бир киши кам бўлиб қолган "Пахтакор" "Нефтчи"ни мағлуб этди  221 20:00"Қўқон-1912" "Қизилқум"нинг мағлубиятсиз сериясига чек қўйди  12 19:17АПЛ. "Арсенал" ўз уйида "Ноттингем Форест"ни йирик ҳисобда таслим этди, Субимендидан дубль!  21 16:57Пепе Ла Лигада ойнинг энг яхши футболчиси деб топилди. "Вильярреал" форварди Ямал ва Мбаппени ортда қолдирди  0 16:28"Манчестер Сити" "Барселона" ярим ҳимоячисини нишонга олди  2 15:19ЎзЭл Классикосига превью  15

Рўзиқул Бердиев: "Чиройли ғалабани қўлга киритдик" Янгиликлар

Рўзиқул Бердиев: "Чиройли ғалабани қўлга киритдик"

"Насаф" - "Навбаҳор" (5:1) учрашувидан сўнг ташкил этилган матбуот анжуманининг биринчи қисмида "аждарлар" бош мураббийи Рўзиқул Бердиев иштирок этди.


"Ўтган байрамлар билан барчани табриклайман. Мухлисларимизни эса ғалаба билан муборакбод этаман. Ўйин тўлиқ бизнинг ташаббусимиз остида ўтди. Футболчилар катта ишонч билан ўйнади ва ҳақли ғалабага эришдик. Натижа ўйинга мос бўлди. "Локомотив" билан ўйиндан кейин йигитларда бироз руҳий тушкунлик бор эди ва биз бу борада футболчиларни тайёрлашга ҳаракат қилгандик. Бугун йигитлар катта иштиёқ билан ўйнашди ва чиройли ғалабани қўлга киритишди. Шоҳруҳ Гадоев бугун чап қанот ҳимоячиси ролида ўйнади. Чунки Фарруҳ Сайфиевнинг дисквалификацияси борлиги сабаб биз Гадоевдан ҳимоячи сифатида фойдаланишга мажбур бўлдик. Шоҳруҳ Гадоев ўзи учун ноқулай позицияда ёмон ҳаракат қилмади ва асосийси ўйинимизни бузиб қўймади. Унинг ҳаракатларидан қониқдим. Бу ғалабани унутган ҳолда, биз ҳозирдан кейинги "Металлург"га қарши баҳсга тайёргарликни бошладик"
, - деди Рўзиқул Бердиев.

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика