UZ

Сўнгги янгиликлар

08:55Рустам Ашурматов жума куни майдонга тушиши мумкин, Машарипов эса  0 08:27Остон Ўрунов яна жароҳат олди   4 08:03Ўзбекистон кубоги. Бугун финалчилар аниқланади  13 07:36МЛС. Мессининг дубли "Интер Майами"га йирик ғалабани тақдим этди  12 02:30Ла Лига. ​"Атлетико" "Райо Вальекано"га қарши ўйинда камбэк амалга ошириб, ғалаба қозонди. Альваресдан феноменал ўйин  1 02:14Европа лигаси. "Рома" ғалабага эришди, "Бетис" ва "Ноттингем" муроса кўчасини танлашди, "Фенербаҳче" эса ютқазди  0 01:55Англия лига кубоги. "Манчестер Сити", "Арсенал", "Тоттенхэм ва "Ньюкасл" ўз учрашувларида ғалаба қозониб, кейинги босқичга йўл олишди  2 00:54"Ливерпуль" Кьезани Чемпионлар Лигаси рўйхатига киритади. УЕФА қоидаларга ўзгартириш киритган  1 00:35Руни: "Одамлар Месси кучлироқ деганим учун мени Роналдуни ёмон кўради деб ўйлашади"  4 00:03УЕФА Исроилни четлатмайди. Бу масала кун тартибидан олиб ташланди  16 23:35ФИФА Жаҳон чемпионати иштирокчилари сонини оширмайдиган бўлди  2 22:49Айбек Нурбаев: "Олимпик MobiUz"ни яхши ўрганган эдик"  3 22:22Янги мавсумдаги илк "Эл Класико"нинг бошланиш вақти ва санаси аниқ!  3 22:06Футзал. Ўзбекистон мағлуб бўлди, лекин Осиё чемпионатига чиқди  9 21:45Алонсо ва Флик – Ла Лигада сентябрь ойининг энг яхши мураббийи бўлишга номзод  5

Рўзиқул Бердиев четлатилган вазият бўйича қандай фикрдасиз? Янгиликлар

Рўзиқул Бердиев четлатилган вазият бўйича қандай фикрдасиз?

Кеча бўлиб ўтган "Металлург" - "Насаф" баҳсида бош мураббийнинг четлатилиши рўй берди.

Гап шундаки, ўйиннинг биринчи таймига қўшиб берилган дақиқа ўтиб бораётган маҳал "Металлург" сардори Камолиддин Тожиев тўп майдон ташқарисига чиққан бўлишига қарамай, тўп учун ҳаракат қилаётган "Насаф" футболчиси Ойбек Бозоровни тирсаги билан туртиб юборди.

Юз берган вазиятни яқиндан кўрган "Насаф" бош мураббийи Рўзиқул Бердиев ўз эҳтиросларини жиловлай олмай Камолиддин Тожиев шаънига номақбул сўзларни айта кетди. Бердиевнинг қўпол сўзларни ишлатиб сўкиниб гапиргани жонли эфирда яққол эшитилиб турди. 

Вазият маълум: тўп майдон ташқарисига чиқиб кетганидан сўнг бир футболчи иккинчиси тирсаги билан уряпти. Бу ҳолатни бош ҳакам (Аскер Нажафалиев) ҳам, қанот ҳаками (Олим Абдувасилов) ҳам кўриб турибди, лекин миқ этмаяпти. Натижада Рўзиқул Бердиевнинг жаҳли чиқиб рақиб футболчисини бўралатиб сўкяпти ва якунда ўзи қизил карточка оляпти. 

Хўш, бу вазият бўйича қандай фикрдасиз? Бердиев ўша пайтда этика нуқтаи назаридан ўзини босиши керакмиди? Яна бир савол: нега бош ҳакам туртиб юборган футболчига нисбатан жиддий чора кўрмади? Қанот ҳакамининг кўзи қаёқда эди? Назоратчи ўйиндан кейин ўша икки ҳакамга неча баҳо қўйди?

Умуман бўлиб ўтган воқеани тезроқ унутиш керакми ёки алоҳида аҳамиятга моликми? Қуйида бу борада холис фикрларингизни кутиб қоламиз.

Рейтинг: +34   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика