UZ

Сўнгги янгиликлар

13:11"Манчестер Юнайтед" 17 ёшли колумбиялик истеъдодни сафига қўшиб олмоқчи  0 12:44Трамп Эрон вакилларининг ЖЧ қуръасида қатнашишига тўсқинлик қилмоқда  0 12:15Жамолиддин Раҳматуллаев: "U-20 Жаҳон чемпионатининг Озарбайжон ва Ўзбекистонга берилиши катта мотивациядир"   1 11:53Ўзбекистон U-18 терма жамоаси Тошкентда Озарбайжон билан ўртоқлик учрашуви ўтказади  2 11:20Каннаваро мураббий сифатида Ўзбекистонга ютқазган ўйинни ёдга оламиз  17 11:06Зидан Жазоир термаси учун ўйнаши мумкин  0 10:38"Кристал Пэлас" ўз рекордини ўрнатди  0 10:08"Шўртан"ни янги мураббий бошқаради  7 09:49Тожикистон терма жамоасига янги бош мураббий тайинланди  6 09:39Мадрид клублари МЮ хавбеки учун курашади  0 09:09Флик ваъда берди  13 08:41Франция термасининг октябрь ойи йиғини учун қайдномаси эълон қилинди  0 08:14"Пахтакор"нинг асосий футболчиси учун мавсум якунланди  4 07:45Суперлига. Бугун 24-турга старт берилади  10 07:07Омар Момани Каннаваронинг Ўзбекистон МТЖ бош мураббийи бўлишига атаб карикатура чизди  38

Рўзиқул Бердиев: “Бугунги ўйинда яхши ҳимояландик” Янгиликлар

Рўзиқул Бердиев: “Бугунги ўйинда яхши ҳимояландик”

“Насаф” – “Локомотив” учрашуви якунига бағишланган матбуот анжуманининг иккинчи қисмида жамоамиз устози Рўзиқул Бердиев иштирок этди ва ўйин ҳақидаги қуйидаги фикрларни билдирди.

-Аввало мухлисларимизни бугунги ғалаба билан табриклайман. Бугунги ўйинга тузган режамиз амалга ошди. Режамиз шундан иборат эдики, бугун биз ҳимояда хато қилмасдан, қарши ҳужумлар орқали рақибни жазолаш эди. Нимагаки, “Локомотив”дек жамоа билан очиқ футбол ўйнаш, кўнгилсиз натижага олиб келади. Чунки, жамоада тажрибали ўйинчилар кўпчиликни ташкил этади. Режамизни уддаладик. Бугунги ўйинда яхши ҳимояландик. Стадионга ташриф буюрган мухлисларимизни хурсанд эта олдик. Бу биз учун жуда ёқимли.

Бугун Кенжабоев мухлисларда яхши таасурот қолдирди, у астойдил ҳаракат қилди. Ушбу ўйинчимизнинг индивидуал ҳаракатлари ҳам яхши шаклланаяпти. Унга ишонч билдиришда давом этамиз. Бундай иқтидорли ёшлар бизда кўп. Ўзини кўрсатган ёшларимизга шундай ишонч билдиришда давом этаверамиз.


Рейтинг: +14   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика