UZ

Сўнгги янгиликлар

01:57Европа лигаси. "Астон Вилла"да ғалаба, "Ноттингем Форест"да мағлубият ва бошқа натижалар  1 01:25Погба Франция термасига қайтадими? Дешам жавоб берди  0 00:51"Лилль" дарвозабонидан супер қаҳрамонлик!  6 00:28ОФФА Президенти Ровшан Нажаф ФИФА Президентига миннатдорлик билдирди  0 00:15Конференциялар лигаси. "Кристал Пэлас" тарихий ўйинда ишончли ғалаба қайд этди  1 23:53Европа лигаси. "Бетис"да ғалаба, "Рома" ўз майдонида ютқазди ва бошқа натижалар  0 23:25Муҳим ўйинлар олдидан "Ливерпуль"да жуда жиддий йўқотиш бор  3 23:06Анчелотти Бразилия термасининг сардори ким бўлишини маълум қилди  2 22:43Исроил нега мусобақалардан четлатилмаяпти? Инфантино жавоб берди  19 22:14Игорь Иванович Химич — “Нефтчи” футбол академияси директори  4 21:55Чақир, Мбаппе, Хойлунд - ЕЧЛда ҳафта рамзий термаси маълум қилинди  0 21:31ЎФА Фабио Каннаварога қанча муддатли шартнома таклиф қилган? Тимур Кападзенинг термадаги тақдири нима бўлади?  55 21:13Фабрицио Романо: Ўзбекистон термасини "Олтин тўп" соҳиби бошқаради  69 20:56ЕЧЛда ҳафта футболчиси маълум қилинди  3 20:25Гаиска Мендьета: "Хави МЮда ишлашга ўзини тайёрлаб келмоқда"  4

Рўзиқул Бердиев: "Бугун натижа учун ўйнадик" Янгиликлар

Рўзиқул Бердиев: "Бугун натижа учун ўйнадик"

Coca-Cola Суперлиганинг қолдирилган 8-тур доирасидан ўрин олган "Насаф" - "Машъал" (1:0) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Рўзиқул Бердиев ўз фикрларини билдириб ўтди.

- Мухлисларсиз футбол ўз завқини йўқотар экан. Қандайдир бошқача ўйин ўтказдик. "Машъал"ни ўрганиб чиққанимизда улар бошқа жамоалардан кўра кўпроқ югуришини билган холда тайёргарлик кўрдик. Машғулотларда ҳам йигитларга шундан келиб чиқиб кўрсатмалар бердик. Бугун натижа учун ўйнадик, чунки давралар оралиғига яхши кайфият билан чиқиб кетиш биз учун муҳим эди. Шу сабаб бугун шунга мос ҳаракат қилдик ва натижа биз учун қониқарли бўлди.

Ҳозир бошқа жамоалар таътилга чиқиб кетган, бу холат бизнинг йигитларга руҳан таъсир кўрсатган бўлиши мумкин. Шу сабабдан бугун йигитларда шижоат камроқдек кўрингандир. Лекин жамоамиз бугун ғалаба учун астойдил ҳаракат қилди ва бунга эришдик.

Бизни олдинда халқаро ўйин кутиб турибди. Айни дамда клубимизда қарздорлик бор экан, раҳбарият бу масалани албатта ижобий ҳал этади деб ўйлайман. Шундан келиб чиқиб Ўзбекистон футбол ассоциацияси ҳам бизни қўллаб-қувватлашидан умид қиламиз.

"Машъал" билан ўйинлар дерби мақомида ҳар доим қизиқарли бўлган. Ҳар икки жамоа ўзаро футболчилар алмашиб туради. Биздан ҳам "Машъал"га ўтган футболчилар бор, айримлар бу футболчилар бизнинг тарбияланувчилар эканини хатто билмайди ҳам. "Машъал"дан бизга ўтган футболчилардан Сайфиев, Суюнов, Мусаев каби футболчиларнинг қай даражада ўсишга эришганлигини барча яхши билади, - дейди "Насаф" устози.

Рейтинг: +21   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика