UZ

Сўнгги янгиликлар

13:00"Барселона" ҳужум чизиғини кучайтириш вариантларини ўрганмоқда  0 12:41"Валенсия" Рубен Барахани истеъфога чиқарди  0 12:21Про лигани қандай қутқариб қолиш мумкин?  1 11:31Гвардиола: "Кейинги мавсум Чемпионлар Лигасида иштирок этмаслигимиз мумкин"  5 10:53"Машъал" Суперлигага қайтибгина қолмай, чемпионлик учун кураш олиб боришга тайёр!"  22 10:51«Сурхон» яна икки нафар футболчиси билан шартномани узайтирди  0 10:22«Нефтчи»ни яна бир легионер тарк этди  0 09:48«Қизилқум» терма жамоамиз собиқ футболчиси билан шартнома имзолайди  0 09:15Олег Зотеевнинг янги жамоаси «Бунёдкор» эмас, балки водий клуби бўлади  7 08:42ЎФФ янги раҳбари: «Мен сеҳргар эмасман, бироқ...»  4 08:10«Сурхон» «Пахтакор» футболчисини сотиб олиш ҳуқуқи билан ижарага олди  0 07:41«Нефтчи»нинг икки нафар футболчиси фаолиятини Андижонда давом эттиради  5 02:08Александр-Арнольд "Реал"нинг шорт листида биринчи ўринда турибди  3 00:44"Барселона" Германия терма жамоаси ўйинчисини трансфер қилишга яқин  1 00:02Моуринью Рэшфордни Туркияга чорламоқда  6

Рўзиқул Бердиев: “Бугун мухлислар 12- ўйинчимизга айланишди” Янгиликлар

Рўзиқул Бердиев: “Бугун мухлислар 12- ўйинчимизга айланишди”

Матбуот анжуманиннинг иккинчи қисми “Насаф” бош мураббий Рўзиқул Бердиев билан кечди.
-Бугунги ўйинимизда бизни Қашқадарёнинг ҳар бир бурчагидан мухлислар келиб бизни қўллаб-қувватлаб, ҳақиқий маънода 12-ўйинчимизга айланишди. Бизни қўллаб-қувватлаган барча ўз минатдорчилигимни билдираман. Бугунги ғалаба барчамизники. Ўйлаймизки, бугун ишқибозлар стадионни хурсанд ҳолда тарк этишди. Футболчиларимиз ҳам ўзларини ҳар томонлама кўрсатишди ва муҳим ғалабага эришдик,- дея гап бошлади Рўзиқул Саъдуллаевич. – Ўйинга келадиган бўлсак, биз “Пахтакор”нинг ўйинларини чуқур тахлил қилган эдик. Ҳар бир чизиқдаги ўйинчисини мукаммал ўрганган эдик. “Пахтакор” кучли таркибга эга жамоа. Ҳар қандай майдонда, ҳар қандай рақибга қарши ўз ўйинини кўрсата олади. Шу боис бугунги ўйиндаги вазифалармиздан бири- меҳмонларни ўз ўйинларини намойиш этишга йўл қўймаслик эди. Йигитлар талабимизни яхши бажаришди. Майдоннинг ҳар бир қаричида кескин кураш кечди. Ва шуни ҳисобига биз ҳақли равишда финал йўлланмасини қўлга киритдик, деб ўйлайман. Бу адашмасам тўртинчи бор финалга чиқишимиз. Аввалги финалларнинг барчасида мағлуб бўлганмиз. Лекин бу гал шу қора анъанага чек қўйиб, мухлисларни хурсанд этиш ниятидамиз. Финалда “Бунёдкор”га қарши тўп тепамиз. Рақибимиз ҳар томонлама шаклланган, таркиб борасида юртимиздаги энг етакчи жамоа ҳисобланади. Шунга қарамай ўйин бобида “Бунёдкор”га рақобатлаша оламиз.

-Иккинчи бўлим аввалида етакчи футболчиларингиздан бири Гадоев жиддий жароҳат олиб майдонни тарк этди. Унинг аҳволи қандай?
-Ҳозир унинг ҳолати ҳақида менга хабар беришди. Шоҳруҳнинг оёғининг кичик панжасига жиддий жароҳат олган. Камида икки-уч ҳафта майдонга тушолмаслиги мумкин.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика