UZ

Сўнгги янгиликлар

19:54Санья Мбаппе ҳақида: "Роналду "Реал"даги фаолиятини яхши бошламаган, Бенземанинг трансферини хато, Бекхэмникини эса омадсизлик деб аташган. Улар клуб афсоналарига айланишди"  1 19:26Моуринью: "Педри менда "Барселона"дан кўра кўпроқ таассурот қолдирди"  2 18:54ОЧЛ-2. "Насаф" - "Кувайт СК" 1:2 (матнли трансляция)  58 18:53Ламин Ямаль "Golden Boy" совринини қўлга киритади. Бу ҳақда бугун эълон қилинади  2 18:30Азимжон Аҳмедов: "Андижон" билан ўзгача ҳисоб-китобимиз бор"  12 17:42Умарали Раҳмоналиев: "АПЛда ўйнашни хоҳлардим"  10 17:14Ўзимизнинг карикатура: Ақлдан озаётган Пеп  7 16:47Қаршида бугун ОЧЛ-2 ўйини бор. Стадиондан "қайноқ" суратлар  2 16:14"Гвардиола ҳар нарсада Мессини эслайди"  20 15:45 Рустам Турдимуродов: "Навбаҳор" бизга қарши финал алами билан майдонга чиқади"  15 15:12"Бу ўйинни ўзимиз бериб юбордик"  7 14:50Сервер Жепаров Суперлиганинг энг кучли 5 мураббийи ва 5 футболчиси номини айтди  8 14:20"Футбол олами". Суперлигада қолиш учун кураш авжида ёхуд 25-турдаги барча воқеалар ҳақида   0 13:52"Бавария" "Барселона"дан учралган 1:4 дан кейин кетма-кет 7та ўйинда гол ўтказмай ғалаба қозонди  2 13:21Гвардиола: "Ўзимга зиён етказишни хоҳладим"  17

Рўзиқул Бердиев: "Бугун биз кўп куч йўқотдик" Янгиликлар

Рўзиқул Бердиев: "Бугун биз кўп куч йўқотдик"

Суперлиганинг 9-туридан ўрин олган "Насаф" - "Динамо" (1:1) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Рўзиқул Бердиев матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида

- Камчилик билан ўйнаш қийин. Устига-устак "Динамо" тўпни яхши назорат қилади. Яхши ҳимояландик, гол ҳам урдик. Вазиятларимиздан унумли фойдаланганимизда ғалабани ушлаб қолардик. Аммо, бугунги ўйинда дуранг натижа қайд этилди, очко йўқотдик. Қўллаб-қувватлаб турган мухлисларимизга раҳмат.

- Бу йилги мавсумда таркибга янги жалб этилган футболчилар кутилган натижани кўрсатмаётгандек. Бу борада фикрингиз қандай?

- Биз хотиржаммиз. Албатта, таклиф этилган футболчиларнинг барчаси ҳам биз кутган ўйинни кўрсата олгани йўқ. Уларнинг бизга ёрдами камроқ тегаяпти. Албатта бу қувонарли ҳолат эмас. Суҳбатлашяпмиз, вазиятларни кўриб чиқаяпмиз. Олдинда ўйинлар бор. Ҳозир асосий эътибор навбатдаги учрашувга тикланиш учун қаратилиши керак. Ўйлайман-ки, таркибга янги жалб этилган футболчиларнинг кейинги ўйинда бизга нафи тегади.

- Ёш футболчиларни кашф этиш бўйича ном қозонгансиз. Ҳимояда ёш футболчиларни синаб кўриш вақти келмадимикан?

- Ҳозир шунга имконият бўлмаяпти. Ўткинчи ўйинимиз йўқ, кўрикдаги футболчиларни синаб кўришга фурсат бўлмаяпти. Ўтган йилларда биз халқаро майдонда ўйнадик, жадвалда юқори ўринларни қайд этдик. Шу сабабдан мақсад каттароқ олинди. Таркибга ҳам тажрибали футюолчиларни жалб этдик. Охирги 2 йилга эътибор қаратсангиз, ёш футболчиларга озроқ имкон бераяпмиз.

- Қизил карточкага муносабатингиз?

- Бу вазиятни кўриб таҳлил қилишади. Биз футболчиларга кескин ўйнашни айтамиз, бироқ қўполлик билан эмас. Балки ўша вазиятда Ғайуллаев қўполроқ ҳаракат қилгандир. Бу биз учун жуда оғир бўлди. 80 дақиқадан кўпроқ вақт мобайнида бир киши кам ўйнадик. Тўғри айтдингиз, биз бугун кўп куч йўқотдик.



Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика