UZ

Сўнгги янгиликлар

13:03CIES: Муҳаммадюсуф Собиров ва Самандар Мавлонқулов ТОП-19 таликка кирди!  1 12:37Бове юрак жарроҳлигидан кейин биринчи марта "Фиорентина" ўйинига келди  0 12:16ОКМК ОАВ вакиллари ва мухлисларни ҳисобот конференциясига таклиф этмоқда  0 11:59Эшитдик-да! "Локомотив"ни тарк этган футболчига "Нефтчи" ва "Динамо" қизиқмоқда  0 11:42Ўзбекистон ёшлар терма жамоасининг Қатарга йўл олган таркиби маълум  1 11:30"Қизилқум" мавсумни Самарқандда бошлайди, "Динамо" ўз уйида тўп тепади  2 11:10Забиҳилло Ўринбоев фаолиятини собиқ жамоаларидан бирида давом эттириши мумкин  7 10:49Расмий хабар: "Сўғдиёна" 32 ёшли нигериялик ҳужумчи билан шартнома тузди  12 10:17«Реал Мадрид» МЮ анча вақтдан бери қизиқаётган футболчи билан шартнома тузмоқчи  3 09:45Игорь Сергеев «Пахтакор»га қайтмоқдами? Ҳужумчининг ўзи бунга жавоб берди  20 09:14«Динамо»нинг яна бир тўпурар футболчиси жамоани тарк этиши мумкин  4 08:40Яқинда шартномасини узайтирган Шомуродов «Рома»ни тарк этишга яқин  11 08:13«Ливерпул»га ПСЖ ҳужумчиси керак  3 07:35Ўтган мавсум «Сўғдиёна»да ўйнаган футболчи янги мавсумни «Қўқон-1912»да давом эттириши мумкин  0 00:42"Манчестер Юнайтед" трансферлар учун 230 млн евро ишлатишга тайёр. Бу пул кимларга сарфланади?  13

Рўзиқул Бердиев: "Ал Садд"нинг иккита қизил олиши режамизда йўқ эди, эртанги ўйинга эса тайёрмиз" Янгиликлар

Рўзиқул Бердиев: "Ал Садд"нинг иккита қизил олиши режамизда йўқ эди, эртанги ўйинга эса тайёрмиз"

Эртага, 11 апрель куни Қаршининг "Насаф" жамоаси ОЧЛ 2-тури доирасидаги ўйинини ўтказади.

"Аждарлар"нинг бу галги рақиби Иорданиянинг "Ал Виҳдат" жамоаси бўлади. Бугун ана шу учрашув олдидан матбуот анжумани бўлиб ўтди. Тадбирнинг биринчи қисмида "Насаф" бош мураббийи Рўзиқул Бердиев ҳамда ярим ҳимоячи Акмал Мозговой иштирок этди.

Рўзиқул Бердиев: - Чемпионлар лигасида топ-жамоаларга қарши олтита оғир ўйин ўтказишга келдик. "Ал Виҳдат"га қарши баҳс ҳам шулар жумласига киради. Дастлабки ўйин орқали шунга амин бўлдик-ки, бу ерда даража юқори, сифатли футбол ўйнайдиган жамоалар кўп. Албатта, бу ўйин қанчалик оғир бўлишини билиб турибмиз. Йигитларимиз ўйинга тайёр.

Акмал Мозговой: - Ўйинга яхши тайёргарлик кўрдик. Рақиблар ҳам яхши жамоа деб айта оалн. Эртанги баҳсга фақатгина ғалаба учун майдонга чиқамиз.

- Ўтган ўйинда кўрдикки, "Ал Виҳдат"нинг мухлислари кўпчиликни ташкил қилар экан. Бу ўйинга таъсир қиладими?

Рўзиқул Бердиев: - Бу ажойиб. "Ал Виҳдат" мухлислар 1600 километрдан келиб, қўллаб туришини кутмагандим. Бу орқали мухлислар ва жамоа ўртасидаги муносабат яхши эканлиги кўриниб турибди. Биз бундай босимда ўйнашга тайёрмиз. Ўзбекистонда ҳам уй ўйинларимизга кўп мухлислар келади. Чемпионат бошланганда 1-турда 20 минг мухлис қаршисида ўйнадик. Ўйлайманки, жамоа бундай босимга тайёр туради. Футболчиларимда тажриба етарлича.

- "Ал Садд"га қарши ўйинда 9 кишилик рақибни ютиш учун жамоага нима етишмади деб ўйлайсиз?

Рўзиқул Бердиев: - "Ал Садд"га қарши ўйин ҳулосаларини гаплашиб олдик. Хато ва камчиликларни тушунтирдик. Ҳеч бир жамоа ўйиндан олдин 9 киши бўлиб қолишини кутмайди. Улар икки киши кам бўлиб ўйнаши режамизда йўқ эди. Асосий хатоларимиздан бири йигитларнинг ўша вазиятга рухан тайёр бўлмагани бўлиб чиқди. Ҳужумда, ҳужумни якунлашда бизда кескинлик ва совуққонлик етишмади. Кўп йигитларимиз бу турнирда илк марта қатнашмоқда. Барча футболчига бу ўйинлар мактаб, дарс бўлмоқда. Шу сабабли футболчиларимиз ўзларига ҳулоса чиқариб, қилган хатоларини ўрганмоқда.

- Бундай турнирларда доимо биринчи ўйин қийин ўтади. Энди "Насаф" ўзи истаган ўйинни кўрсатишни вақти келмадимикин?

Рўзиқул Бердиев: - Йигитларга рақиб ким бўлишидан қатъи назар ўз ўйинимизни кўрсатишимиз кераклигини уқтирамиз. Аммо кечаги ўйин орқали биз нафақат ўзимиз, балки, рақибларнинг ҳам ўйинларига эътибор бериш кераклигини билиб олдик. Бу ерга олтита ўйин учун келдик. Кейинги ўйинлар ҳам енгил бўлмайди. Шу сабабли ҳар бир баҳсга жиддий тайёрланиш керак. "Ал Садд" 9 киши бўлиб қолганида ҳам унгача бўлган пайтда рақиблардан кам ўйин кўрсатганимиз йўқ. Иккинчи қизил кутилмаган ҳолат бўлди. Аммо нима бўлган тақдирда ҳам жамоа исталган рақиб билан ўйинга тайёр бўлиши керак. Бу турнирдаги ҳар бир ўйин оғир ўтади, ҳар бир давлатнинг энг кучли жамоалари келади. Шу сабабли ҳар бир учрашувда максимал куч билан ишлашимиз керак. Ўшанда кутилган ижобий натижани қўлга киритишимиз мумкин.

- "Ал Садд"га қарши ўйиндан кейин бошқа жамоанинг ўйинларини солиштириб кўрдингизми? Жамоанинг техник имкониятлари қандай?

Рўзиқул Бердиев: - Рақибларнинг ўйинларини кўрдик. Тўрттала жамоанинг даражаси бир хил экан. Бошида барча "Ал Садд"ни фаворит сифатида кўрганди. Аммо 1-тур ўйинлари орқали айтишим мумкинки, барча жамоаларда кейинги босқичга чиқиш учун имкониятлар етарлича. Техника ва тажрибани инобатга оладиган бўлсак, "Ал Садд"да устунлик бор. Қизиғи, биз "Ал Файсали"га ёрдам бериб қўйдик. "Ал Садд"нинг икки муҳим футболчиси ўйинда иштирок этмайди. Бу ушбу клубга ҳам ёққан бўлса керак. Жамоаларнинг даражаси бир хил, деб бемалол айта оламан.

- Ўйиннинг 20:15да бошланади. Бу жуда вақтли. Нима деб ўйлайсиз, ифторлик қилгандан кейин футболчиларнинг қизиб олишлари учун вақт етарли бўлармикин?

Акмал Мозговой: - Ўтган ўйинда вақт етарли бўлди. Барча футболчилар ўзини яхши ҳис қилди. Менимча вақт етарлича. Икки соат етади.

Рейтинг: +32   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика