Рўзиқул Бердиев: "Ал Айн" қанчалик кучли жамоа эканлигини барча кўрди"
19 апр 2016 22:15
Янгиликлар
Рўзиқул Бердиев: "Ал Айн" қанчалик кучли жамоа эканлигини барча кўрди"
- "Ал Айн" қанчалик кучли жамоа эканлигини барча гувоҳи бўлди. Шунга қарамай жамоамиз уларга етарли қаршилик кўрсатишди. Бу учун футболчиларга ташаккур билдирдим. Голдан сўнг ташаббусни рақибга бериб қўйдик. Биз ҳали ОЧЛдан чиқиб кетганимиз йўқ. Кураш давом этади ва биз охиригача курашамиз. Жамоага тезкор гол керак бўлади. Биз бунга эришдик. Аммо ташаббусни "Ал Айн"га бериб қўйдик ва уларга бу қўл келди. Қайсидир маънода бу бизнинг хатоимиз бўлгандир. Шунга қарамай гол уриш учун вазиятлар юзага келганди. Бироқ улардан унумли фойдалана олмадик. Шунингдек, бугун бир қатор етакчи футболчиларимиз иштирок эта олишмади. Аммо уларнинг ўрнига тушган футболчилар ёмон ҳаракат қилишмади. Легионерлар керак бизга. Бу масалада раҳбарият билан гаплашганмиз. Лекин ҳозирча ўзимиз истаган футболчини олишга имкониятимиз йўқ.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Реал Мадрид" ўз уйида "Реал Бетис"га 5 та гол урди
АПЛ. "Ман Сити" "Челси"га қарши ўйинда 90+4 дақиқада тўп ўтказиб юборди ва ғалабани бой берди, Ҳусанов 51-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди
Алижонов "Пахтакор"да қолиш учун йирик битимни рад этди
Ла Лига. "Барселона" сўнгги дақиқалардаги иккита гол эвазига "Эспаньол"ни мағлуб этди
Фикрлар