UZ

Сўнгги янгиликлар

17:00"Хоразм" Суперлигада қолди, "Бухоро" Нукусга боради  31 16:40Камбэк: "Бавария" ҳимоячиси 262 кун деганда қайтди  0 14:55Ротен ЖЧдаги 3 дақиқалик танаффуслар ҳақида: "Футбол – бу бейсбол ёки баскетбол эмас, улар спортимизни ўлдирмоқда"  4 14:25Суперлигада қолиш учун плей-офф. Улар нега бу ерда?  8 13:40Гвардиола "Реал" билан ўйин ҳақида: "Менга "қасос" сўзи ёқмайди. Бу "Ман Сити" учун яхши синов. Агар Мбаппе бўлмаса, Винисиус ёки Родриго бор"  6 13:13"Реал" ва "Барселона" собиқ футболчиси энди Қирғизистон миллий терма жамоасини бошқаради  6 13:00Transfermarkt ва Championat.asia 2025 йилнинг энг яхшиларини аниқлашди   8 12:30"Челси" "Барса" устидан қозонилган 3:0 ҳисобидаги ғалабадан сўнг кетма-кет 4 та ўйинда ғалаба қозона олмади  12 11:48TVCOM'да бугунги тақвим: Ўтиш ўйини, Ҳусанов “Сити” билан Мадридда ва бошқалар  0 11:30Слот Салоҳ билан юзага келган зиддият ҳақида: "Ҳаётда ҳамма хато қилади, аммо ўйинчи хато қилганини тушуняптими? Ташаббус ундан чиқиши керакми ёки мендан?"  3 11:15“Fair-play”ни “Машъал”га беринглар  12 10:46Германия МТЖ аъзоси келажаги борасида бир қарорга келди  1 10:15Европанинг ТОП клуби Рамосга таклиф юборди  4 09:46Кейннинг "Бавария"даги келажаги маълум  0 09:20Флик жамоасининг Чемпионлар Лигасидаги ғалабасига муносабат билдирди  3

Рўзимбой Аҳмедов: "Динамо"нинг Суперлигага чиқишига ёрдам беришни истайман" Янгиликлар

Рўзимбой Аҳмедов: "Динамо"нинг Суперлигага чиқишига ёрдам беришни истайман"

Самарқанднинг "Динамо" жамоаси танаффусдан сўнг Про лиганинг 14-турини "Шўртан"га қарши ўтказди.

Ушбу учрашувда ёзги трансферлар ойнаси вақтида таркибга қўшилган Рўзимбой Аҳмедовнинг ягона голи "Динамо"га кичик 1:0 ҳисобидаги ғалабани тақдим қилди. Биз мазкур беллашувдан сўнг хоразмлик ҳужумчини суҳбатга чорладик.

- Дастлаб "Шўртан" билан кечган қийин ўйин ҳақида фикрларингиз билан ўртоқлашсангиз...

- Аввало ғалаба билан барча мухлисларни табриклайман. Оғир ўйин ўтказишимиз олдиндан маълум эди. Танаффусдан сўнг расмий учрашувларга бирданига киришиб кетиш қийин.  Боз устига "Шўртан" бутунлай янгиланган жамоа. Уларнинг бизга қарши қандай таркибда тушиши ва ўйнаши қизиқ бўлди, дея оламан. 

- Ғузорликлар таркиби тажрибага эга бўлмаган ёшлардан иборат. Футболчиларнинг аксарияти катта футболда энди дебют қилмоқда. "Динамо"да эса таркиб борасида устунлик бор эди. Шундай экан жамоа аъзолари осон ғалабани ўйлаб майдонга тушмадимикин?

- Мураббийимиз ўйиндан кейинги матбуот анжуманида айтганларидек бу йил Про лигада осон мағлуб бўладиган жамоа йўқ. Шу боис бизда бундай фикр бўлмади. Ўйинга жиддий ёндошдик. Лекин ёш жамоага қарши тўп тепиш қизиқарли кечишини тахмин қилганимиз рост. Мураббийимиз илк дақиқалардан ҳужумкор футбол кўрсатишимизни айтганди. Вазифамиз яратилган вазиятлардан фойдаланиб, дарвозамиз олдида рақибга имконият бермаслик эди. 

- Учрашувнинг 17:30 да яъни ноқулай вақтга қўйилгани футболчиларнинг эркин ҳаракат қилишига тўсқинлик қилмадими? Бундай шароитда ўйинчидан икки ҳисса кўп куч сарфлаш талаб қилинади...

- Албатта учрашувнинг 17:30да бошланиши ўйин темпига таъсир ўтказмасдан қолмади. Менимча икки жамоа ҳам қийналди. Ҳеч кимга осон бўлгани йўқ. 

- "Хоразм"да яхши спорт формасига кириб бораётган, яна голлар уришни бошлаган эдингиз. Қизиқ мана шундай паллада жамоани ўзгартиришингизни сабаби нимада? 

- Бунинг ҳеч қандай муҳим бирор бир сабаби йўқ. Биласиз "Динамо"нинг олдига Суперлигага чиқиш вазифаси қўйилган. Мана шу мақсад йўлида қўлимдан келганча ёрдам беришимни сўрашди. "Хоразм" клуби раҳбарияти билан келишган ҳолда "Динамо"га ўтдим. Албатта улар ҳам мени қўллаб-қувватлашди. 

- "Хоразм"нинг мухлислари жамоани Суперлигада кўришни исташади. Клубда бу борада қандай ҳаракатлар кетяпти? Элитага чиқишга қай даражада тайёр?

- Ҳозирча аниқ Суперлигага чиқиш вазифаси қўйилмаган. Лекин бугунги кунда шунга тайёргарлик жараёни кетмоқда. Урганчдаги асосий ўйингоҳимиз тайёр бўлиб қолди. Фикримча, шундан кейин Суперлигага чиқиш мақсад қилиб белгиланса керак. 

- Орада маълум вақт катта футболдан узоқда юрдингиз. Кўпчилик сизни футболни тугатди, деган фикрга борди...

- Ўтган мавсумда иккита жарроҳлик амалиётини ўтказдим. Жароҳат футболнинг бир қисми. Қачон ва қай пайтда олишингизни билмайсиз. Худога шукур ҳозирда анча яхшиман. Спорт формамни тиклаб олдим. 

- Шу кунгача Суперлиганинг кўп жамоаларида тўп тепдингиз. Футболчиларнинг кўп жамоа алмаштиришига нима сабаб бўлиши мумкин? Клубларимиз бир мавсумда бир неча бор мураббий ўзгартиради. У мутахассис эса бошқа футболчиларни олиб келади...

- Тўғриси ўзим ҳам тушунмайман. Футболчиларни жамоасини кўп ўзгартириши мураббий ўзгариши билан боғлиқ бўлса керак, деб ўйлайман. Гоҳида мураббийлар футболчининг ҳаркатларидан қониқиш ҳосил қилмайди. Шунингдек клубларимизда раҳбарият кўп ўзгаради. Истайсизми ёки йўқми бу ўйинчига ўз таъсирини ўтказади. Устига устак клублар бир йилдан ошиқ шартнома таклиф қилишмайди. Эртага нима бўлишини билишмайди. Бир йиллик шартномалар тузишнинг сабаби шунда, дея оламан. 

Абдулазиз Искандаров суҳбатлашди

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика