Ройс - Дортмунднинг 2018 йилдаги энг яхши спортчиси

Aslanov Jasurbek
5 фев 2019, 11:43
"Боруссия" ҳужумчиси Марко Ройс Дортмунднинг 2018 йилдаги энг яхши спортчиси деб топилди.

Сўровномада Ruhr Nachrichten газетаси ўқувчилари ва Radio 91.2 тингловчилари иштирок этди. 11 300 киши қатнашган сўровномада Ройс 51,9% овоз тўплаб, академик эшкак эшиш бўйича олимпия чемпиони Рихард Шмидт (25,1%) ва енгил атлетика устаси Муҳаммад Моҳумеддан (23%) ўтиб кетди.

Ройс жорий мавсум Бундеслиганинг 19та учрашувида майдонга тушиб, 13та гол урди ва 6та голли пас берди.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Ruhr Nachrichten