Рохо: "Ван Галнинг юзи булдогникига ўхшайди"
11 сен 2015 11:10
Янгиликлар
Рохо: "Ван Галнинг юзи булдогникига ўхшайди"
"Манчестер Юнайтед" ҳимоячиси Маркос Рохо жамоа бош мураббийи Луи ван Галга бўлган муносабати ҳақида сўзлаб берди.
"Ван Галнинг "юзи булдогникига ўхшайди" (бу тасвирлаш Аргентинада доимо кайфияти йўқ кишига айтилади), аммо у ажойиб инсон. Аввалига ундан қўрқишинг мумкин, аммо аста-секинлик билан у билан муносабатларинг яхшиланади. Лекин бу нарса фақат унинг гапларига қулоқ солсанггина содир бўлади. Ванг Гал ҳар қандай футболчини эшитишга тайёр, хатто испанчада бир нечта сўзни билса ҳам" - дейди Рохо.
Ўхшаш янгиликлар
13:59
"Бунёдкор"га легионерлар оқими давом этмоқда. Клуб черногориялик футболчи билан шартнома имзолади 6
Фикрлар