Рохо: "Манчестердаги одамлар доимо мендан Нани ҳақида сўрашади"
Aslanov Jasurbek
28 окт 2014
"Манчестер Юнайтед" ҳимоячиси Маркос Рохонинг сўзларига кўра, ундан кўпчилик Луиш Нани ҳақида сўрашларини айтиб берди.
"Манчестердаги одамлар доимо мендан Нани ҳақида қизиқишади, гол уряптими, тез-тез асосий таркибда ўйнаяптими, ўз позициясида яхшими деб сўрашади. Инсонлар Нанининг ижарадаги фаолиятига жуда қизиқишяпти" - дейди Рохо.