UZ

Сўнгги янгиликлар

23:14Эндрик "Реал"ни тарк этиши мумкин  1 22:45ЕЧЛ. "Фейеноорд" ва "Интер" Нидерландияда ўзаро куч синашмоқда (онлайн ҳисоб)  1 22:10"Барселона" Эл Ҳилалини мақсад қилган  1 21:21ЖЧ саралаши. БАА КХДР билан ўйинни ўзига қулай бўлган майдонга кўчира олди  17 21:00"Ҳусановни биринчи марта кўрганимда, "Янги ван Дейк ўсиб бормоқда" деб айтганман"  7 20:45"Манчестер Сити" 401 хонали янги меҳмонхона барпо этади  1 20:21"Ливерпуль" Команни "Бавария"дан сотиб олмоқчи  1 19:55Анри "Арсенал" ЕЧЛни ютиши мумкин деб ҳисоблайди  4 19:36Аморим Европа Лигаси ҳақида: "МЮда қурмоқчи бўлган нарсамиз ҳозир соврин ютишдан анча муҳимроқдир"  2 19:13"Манчестер Юнайтед" Онананинг ўрнига бошқа дарвозабон олиб келмоқчи  3 18:31ПСЖ Киммихга ёздаги трансфер борасида таклиф берди  0 17:59"Барселона" янги дарвозабон изламоқда - рўйхатда уч номзод бор  7 17:32Футзал. Ўзбекистон кубогида иштирок этувчи барча 16 та клубнинг қайдномаси битта саҳифада  0 17:10Қозоғистон чемпионати. Шаҳбоз Умаров 1-турнинг энг яхши футболчиси деб топилди  4 16:55"Пахтакор" - "Ал Ҳилол" 1:0. Бу оддий ёки тасодифий ғалаба эмасди  15

РПЛ. Шомуродов голли пас берган учрашувда "Ростов" "Арсенал"ни мағлуб этди Янгиликлар

РПЛ. Шомуродов голли пас берган учрашувда "Ростов" "Арсенал"ни мағлуб этди

"Ростов" ҳамда "Арсенал" ўртасидаги Россия Премьер-лигасининг 24-тур учрашуви якунланди.

Ростов

Павел Мамаев - 1', Алексей Ионов - 17'

Премьер-лига . 24-тур

27/06/2020, 23:00

1
:
2
Тугади

Арсенал Тула

Евгений Луценко - 58'

Стадион: Rostov Arena

45'
90'
1'  Павел Мамаев
17'  Алексей Ионов
17'  Элдор Шомуродов
52'  Элдор Шомуродов (Данила Прошляков)
62'  Данил Глебов
66'  Алексей Козлов
67'  Александр Саплинов (Хорен Байрамян)
77'  Данила Прошляков
88'  Алексей Ионов (Александр Долгов)
88'  Бактиер Зайнутдинов (Евгений Черкес)
90'  Данила Прошляков
10'  Александр Денисов
57'  Даниил Лесовой
58'  Евгений Луценко
58'  Даниил Лесовой
59'  Александр Ломовицкий (Игорь Горбатенко)
67'  Анри Хагуш (Юрий Ковалев)
67'  Горан Чаушич (Кингс Кангва)
71'  Игорь Горбатенко
77'  Юрий Ковалев
78'  Эванс Кангва (Ламек Банда)
78'  Виктор Альварес (Максим Володько)
89'  Кингс Кангва


"Ростов" – "Арсенал" Тула 2:1

Ростов-Арена»
Голлар: 1:0 – 1 Мамаев, 2:0 – 17 Ионов, 2:1 – 58 Луценко.
"Ростов": Песьяков, Осипенко, Чернов, Чистяков, Козлов, Саплинов (Байрамян, 67), Глебов, Мамаев, Ионов (Долгов, 88), Зайнутдинов (Черкес, 88), Шомуродов (Прошляков, 52).
"Арсенал": Лодигин, Григалава, Хагуш (Ковалев, 67), Альварес (Володько, 77), Денисов, Костадинов, Лесовой, Чаушич (Кангва, 67), Ломовицкий (Горбатенко, 59), Кангва (Банда, 78), Луценко.

Огоҳлантиришлар: Денисов (10), Лесовой (57), Глебов (62), Козлов (66), Горбатенко (70), Долгов (76), Ковалев (77), Кангва (90).

Четлатиш: Прошляков 90.


УЧРАШУВ ЯКУНЛАНДИ!

90. Учрашув асосий вақтига 5 дақиқа қўшиб берилди.

88. "Ростов" вақтни чўзиб, ушбу ҳисобни сақлаб қолишга уринмоқда.

81. "Арсенал"да ҳисобни тенглаштириш учун ажойиб вазият бўлди, аммо на Луценко ва на Банда тўпга зарба бера олмади.

71. ДАҲШАТЛИ ҲУЖУМ! "Ростов" кетма-кет паслар билан фантастик ҳужум амалга оширди, аммо Шомуродов ўрнига майдонга тушган Прошляков бўш дарвозага зарба бера олмади.

67. Саплинов ўрнига Хорен Байрамян майдонга тушди.

64. Тулаликлар "Ростов"ни ўз жарима майдончасига қамаб, кетма-кет хавфли ҳужумлар амалга оширишмоқда.

58. Луценко! ГОЛ! Ҳисоб қисқарди, Лесовойнинг қанотдан узатган тўпини Евгений Луценко боши билан дарвозага тўғирлаб қўйди. 2:1!

57. Лесовой пенальти ишлаш учун симулятли қилгани туфайли сариқ карточка билан огоҳлантирилди.

52. Ўзгариш: Элдор майдонни тарк этди, унинг ўрнига Прошляков майдонга тушди.

51. ШОМУРОДООООВ! Элдор бош билан дарвозанинг яқин бурчагига зарба берди, аммо Лодигин бир амаллаб тўпни қайтарди.

50. Тулаликлар ҳужумлар сонини ошириб боришяпти ва улар ўта хавфли тус олмоқда.

49. Ломавицкийдан ажойиб зарба, бироқ "Ростов" посбони сейв ижро этди.

46. Иккинчи бўлим бошланди.

ТАНАФФУС

45. Биринчи бўлимнинг охирига келиб меҳмонлар катта куч билан ҳужумга ўтишди ва иккита ажойиб зарба беришди. Ҳар икки сафар ҳам "Ростов" посбони ўз жамоаси жонига оро кирди.

38. Сўнгги 8 дақиқа ичида хавфли вазиятлар содир бўлмади, "Ростов" тўпни назорат қилишга уриняпти.

29. Шомуродов ҳимояга қайтиб, тўпни рақибдан олиб қўйди ва тезкор қарши ҳужум бошлади. Шомуродов ўнг қанотда очилган Ионовга тўп узатди. Алексей эса жарима майдончасига кириб бораётган Саплиновни кўрди ва узатма амалга оширди, бироқ рақиб посбони вазиятни ўқиди ва тўпни эгаллаб олди.

28. Рақиб футболчиси билан тўқнашиб кетган Козловга тиббий ёрдам кўрсатилди. Ҳаммаси жойида, футболчи ўрнидан турди.

27. Тула жамоаси биринчи бўлимнинг ярмидан ўтиб ўзининг илк бурчак зарбасини ишлаб олди, аммо стандарт муваффақиятсиз якунланди.

22. РПЛ рестартидан сўнг "Ростов"нинг дастлабки ўйини шов-шув бўлиб, "Сочи"дан 1:10 ҳисобидаги мағлубият қабул қилиб олинган эди. Ўша баҳсда "Ростов"нинг ўсмирлар жамоаси майдонга тушганини ҳамма яхши эласа керак. Бугун катталар ҳақиқий "Ростов" қандай кучга эгалигини кўрсатиб қўймоқда.

17. ГОООЛ! ИОНОВ, 2:0! Алексейга тўпни Элдор Шомуродов ажойиб тарзда етказиб берди. ҚОЙИЛ! Шомуродовнинг айланма узатмаси Ионовнинг тўғри бошига борди.

15. Шомуродов Глебов билан пас ўйнаб, ҳимоядан чиқиб кетишди. 

10. Денисов қоидани бузди ва учрашувдаги дастлабки сариқ карточкани ўз номига ёздириб қўйди.

5. Саплинов "Арсенал" дарвозасига кучли зарба берди, аммо тўп тепароқдан ўтиб кетди.

2. ГОООЛ! Павел Мамаев ҳисобни очди.

1. Учрашув бошланди! 


"Ростов" – "Арсенал" Тула

"Ростов-Арена"
"Ростов": Песьяков, Осипенко, Чернов, Чистяков, Козлов, Саплинов, Глебов, Мамаев, Ионов, Зайнутдинов, Шомуродов.
"Арсенал" Тула: Лодигин, Григалава, Хагуш, Альварес, Денисов, Костадинов, Лесовой, Чаушич, Ломовицкий, Кангва, Луценко.
Рейтинг: +19   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика