UZ

Сўнгги янгиликлар

00:09Клублар ўртасидаги ЖЧ-2025. "Фламенго" - "Бавария" баҳсининг асосий таркиблари маълум қилинди  0 23:48Элдор Мойлиев: "Яккакурашларда ютқазсангиз, ҳеч қанақа тактика ёрдам бермайди"  0 23:33Михаил Еремчук: "Ғалаба учун аввало футболчиларга раҳмат"  2 23:30Суперлига. "Бухоро" ва "Бунёдкор"дан камбэк  1 23:14Иван Бошкович: "Ҳеч кимнинг бошини ёрмоқчи эмасман. Биз бундай ҳолатларга тайёр бўлиб боряпмиз"  3 22:56Клублар ўртасидаги ЖЧ. ПСЖ "Интер Майами"га имконият қолдирмади  149 22:45Илёс Зейтуллаев: "Бундай ажойиб ҳиссиётларни фақатгина футбол бера олади. Носир Абдусаломовни ўтган йилдан бери кузатиб келаман"  2 22:15Осиё Кубоги саралаши. Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Шри-Ланкани 10:0 ҳисобида тор-морт этди. Нилуфар Қудратовадан "покер"  1 21:55Суперлига. "Бухоро" камбек амалга ошириб, "Шўртан"ни мағлуб этди   13 21:18Моуриньюга "Манчестер Сити" ҳимоячиси керак  0 20:56"Бунёдкор" суперкамбэк эвазига "Сўғдиёна"ни мағлуб этди  15 20:20Абраҳам "Рома"га қайтди  1 19:27Юрген Клопп: "Ғалати эшитилиши мумкин, энди мураббийлик қилишни истамайман"  4 18:49"Челси" янги стадион қурмоқчи  1 17:59"Барселона" де Йонг билан келишиб олди  0

Россиянинг ОФКга ўтиши Осиё ва Ўзбекистон учун қанчалик фойдали? (таҳлил) Янгиликлар

Россиянинг ОФКга ўтиши Осиё ва Ўзбекистон учун қанчалик фойдали? (таҳлил)

Теглар :  ОФКУЕФАРФИ
Россия Футбол Иттифоқи томонидан сўнгги 3 кунда берилган баёнотлар ортидан УЕФА сергак тортган бўлса, ОФКда кутилмаган меҳмондан хурсанд бўлаётганлар йўқ эмас.

Рус матбуотида ҳам бу борада икки хил қараш бор. Кимдир ОФК ЖЧ йўлида осон йўл деса, кимдир мамлакат футболининг савияси УЕФАдан кетиш ортидан орқага кетишини гапиряпти. Россия учун ОФК ортга қадамми-йўқми, буни билмайман. Лекин бугун рус футболи 80-йиллардаги кучига эга эмас, аслида уларга ОФК ҳам осон бўлмайди. Бизникилар ҳам 1991 йилда ОФКни танлашларидан асосий мақсад, енгилгина ЖЧларга чиқиб юриш бўлган. Лекин бепул пишлоқ фақат қопқонда бўлишини ўша пайт ўйлашмаган. Демак, Россия ФИнинг ОФКга ўтиши Осиё, шу жумладан Марказий Осиёдаги Ўзбекистон учун қандай фойдаси бор, келинг таҳлил қиламиз.


1. Марказий Осиёга фойдаси

Россия ОФК низомига кўра (бугунги кун билан гапирадиган бўлсам) "5+1" лимити асосида ОЧЛда ўйнаш учун осиёлик легионерга мурожаат қилади. Демакки, ўзбекистонлик футболчилар Россияда осиёлик сифатида легионер бўлмайди, яъни бир футболчи. Араб, япон ва корейс футболчилари бу мамлакатга бориши жуда қийин, биз учун Россия бозори ҳар доим энг қулайларидан бири. +1 регламенти эса жуда кўплаб футболчиларимиз учун яхшигина даромад олиш имконияти, клублар эса футболчиларни сота бошлайдилар. Россия Кубоги соҳиби ҳам ОЧЛда ўйнаш имкониятига эга бўлиши, НФЛ жамоаларида ҳам Осиё вакилига рухсат берилиши мумкин. Бу нафақат Ўзбекистон, балки Тожикистон, Қирғизистон, чиқиб қолса Туркманистон учун ҳам яхши. Рус селекционер скаутларини Марказий Осиёда "изғиши", бу ерларда футболчи тарбиялаб сотиш соҳасини ривожлантириб юборади. 


2. ОФК маркетинг бозори кенгайиши

РФИ терма жамоалари ва клубларининг ОФК таснифидаги мусобақаларда ўйнаши, қўшимча 140 млнлик бозорни кириб келиши. Бу бозорга "Газпром" ва "Лукойл" каби нефтгаз бизнесидаги гигантларни олиб киради, рус футболи бор жойда, бу компаниялар ким ўзарга реклама қўйишларидан барчангизни хабарингиз бор. Улар қаторига энди "Матч ТВ"ни қўшамиз. ЕЧЛ, Евро, ЖЧ саралашларидаги бюджетнинг катта қисми ОФКга йўналтирилади. 



Бу ўтиш амалга ошадиган бўлса, Россия катта эхтимол билан ғарбга, яъни Марказий ва Ғарбий Осиё ҳудудида бўлади. Ўз-ўзидан "Спартак", ЦСКА, "Зенит", "Краснодар" клублари ва уларнинг мухлислари учун ОЧЛдаги рақиблари, "Пахтакор", "Насаф", "Истиқлол" (Душанбе), "Ал Ҳилол", "Ал Айн", "Пирузи", "Сепахон" иштирокидаги ўйинлар қизиқиш уйғотади. Натижада, Матч ТВ учун ўзбек Суперлигасини ўз бозорида намойиш этиш эҳтиёжи пайдо бўлади. Бу ерда ҳам ютаётган томон ичида ўзбек футболи йўқ эмас.


3. Ўсмирлар футболи

Россия Европада академиялари билан мақтана олмайди. Жаҳон чемпионатларига йўлланма берадиган ўсмирлар ўртасидаги Евроларда Россия бор-йўғи 2 маротаба муваффақиятли қатнашган, 2013 ҳамда 2015 йилларда. Иккаласида ҳам 1/16 финалда тўхтаган. Россия статистикасида турадиган ягона чемпионлик 1987 йилда эришилган. Ўшанда терма жамоа сардори бизнинг Миржалол Қосимов эканлиги ҳақида билсангиз керак. 



Россия ўсмирлар ва ёшлар футболида ҳам натижага эришиш учун энди Ўзбекистон билан жуда кўп ўйинлар ўйнаши керак бўлади. Сабаби кичик ёшдаги футболда биз Осиёда ўз ўрнимизга эгамиз. Статистикамиз ҳам рус футболиникидан анча яхши. Натижада улар биз билан, яъни ёшлар клублари миқёсида кўплаб ўйин ўйнашлари керак бўлади. 12, 13 ва 14 ёшли жамоалар иштирокидаги мусобақаларимизга ташрифлари ошади ва ўз-ўзидан бизникиларни чақира бошлайдилар. Бу ҳам скаутинг.


4. Қўшнинг кучли, сен кучли. 

Биз учун МДҲ футболи бегона эмас. Агар Россия УЕФАдан кетадиган бўлса, у ерга келадиган сифатли легионерлар сони камаяди. Сабаби яхши савиядаги легионер навқирон пайтида ЕЧЛ ёки УЕФА Лигасида ўйнаш мақсадида бугун рус клублари сафидан жой олиб келяпти. 2 йил ўтиб Россия чемпионатининг савияси бир мунча тушади, натижада биз уларга тенглаша борамиз. Россия жамоалари билан ОЧЛда ўйнаш, Саудия Арабистони ёки сафарда Эрон клубларига қарши ўйнашдан енгилроқ бўлиши мумкин. Об-ҳаво, вақт, масофа ва футболини яқинлиги нуқтаи-назаридан.



Бизга ОФКда етишмаётган энг асосий нарса – қўшниларимиз ичидаги кучли рақобатнинг йўқлиги. Япониянинг ютуғи Жанубий Корея, Саудия Арабистониники Қатар ва БАА. Тайланд Малайзия билан... Биз эса Россиядан ўзиш учун ҳозир қилаётган меҳнатларимизни сифатлироқ кўринишга олиб келишимиз керак бўлади.

Яна бир муҳим нарса шундан иборатки, Россия ОФКни истагани билан, ОФКдаги грандлар Япония, Жанубий Корея, Саудия Арабистони уларни истайдими? Тўғридан-тўғри ЖЧ йўлланмаси учун кураш олиб борадиган бу мамлакатлар билан кейинги саралаш босқичида Россия бир гуруҳдан ўрин олиши мумкин, сабаби улар ФИФА рейтингида бугунги кунда 37-ўринда турган бўлсалар, юқоридаги Япония, Эрон, Жанубий Корея ва Австралия жой олган битта гуруҳга тушишлари мумкин бўлади.

Қисқаси, бу Россия ОФКга ўтса, Осиё футболига қўшадиган ҳиссаси бўлади. Минуси ҳақида рус матбуоти ҳақида ўқиганимиз маъқул.

Муаллиф : Nadirkhuja Yuldashev
Рейтинг: +14   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика