UZ

Сўнгги янгиликлар

14:58Де Йонг: "ПСЖ иккинчи бўлимда "Барселона"дан кучлироқ эди"  0 14:30Манба: Каннаваро Уругвайга қарши ўйинда Ўзбекистон терма жамоасида дебют қилиши мумкин  17 14:14ЖЧ-2026 финалига энг қиммат чипталар 6730, энг арзони эса 2030 доллар туради. Гуруҳ босқичи учун нархлар ҳам маълум  1 13:45"Рома" ҳужумчисига янги шартнома тайёрламоқда  1 13:17"Манчестер Юнайтед" Роналдунинг "Ал Насср" жамоасига қарши ўйнамоқчи  0 12:49"Барселона" "Челси"нинг Фермин Лопесга бўлган қизиқишига изоҳ берди  2 12:25U-23 Осиё кубоги финал босқичига қуръа ташланди. Ўзбекистон Корея Республикаси ва Эрон билан бир гуруҳда  22 12:15Бир қанча футбол федерациялари исроилликларни четлаштиришни талаб қилмоқда  5 11:41Расман: Ўзбекистон МТЖ 9 октябрь куни қайси термага қарши ўйнаши маълум  7 10:38Ханс-Дитер Флик ПСЖдан учралган мағлубиятга изоҳ берди  34 10:05Гвардиола "Монако"га қарши учрашувдан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди  2 09:37"Реал"чилар қайтишди. Бразилия терма жамоасининг октябрь ойидаги ўйинлари учун таркиби эълон қилинди  1 09:10Sofascore. Ашурматов "Истиқлол"да дебют баҳсидаги ҳаракатлари учун неча баҳога лойиқ кўрилди?  1 08:44EЧЛ. Ҳафта футболчисига кимлар номзод?  18 08:21Sofascore. "Андижон" футболчилари кечаги учрашувдаги ҳаракатлари қандай баҳоланди?  3

Россиялик мутахассис Тошкент вилояти мураббийларига маъруза ўқиди Янгиликлар

Россиялик мутахассис Тошкент вилояти мураббийларига маъруза ўқиди

Тошкент вилоятида футболнинг ривожи учун кенг кўламда иш олиб бораётган ассоциация яна бир хайрли ишга қўл урди.

Вилоятда фаолият юритаётган мураббийларнинг салоҳиятини янада ошириш мақсадида юртимизга россиялик мутахассис таклиф қилинди. Куни кеча Олмалиқ шаҳрида Россиянинг «АГРО» фирмаси етакчи мутахассиси Сергеев Сергей Алексеевич «Спортчиларда стресс жараённини бошқариш ва физик ҳолатини яхшилаш» мавзусида тумандаги мураббийларга маъруза ўқиди. Семинарда шифокорлар, футбол, бокс, кураш ва теннис мураббийлари иштирок этди.

Россиялик мутахассиснинг юртимиздаги сафари давом этади. Бугун Қибрайда Бекободнинг «Металлург» жамоаси аъзоларига семинар ўтказган Сергеев Сергей Алексеевич (бу ҳақда кейинроқ батафсил маълумот берамиз) эртага Қашқадарёда, индинга Жиззахда маъруза қилади.

Аслида Тошкент вилояти футбол ассоциациясининг ташаббуси билан юртимизга таклиф қилинган мутахассис вилоятларга ҳам сафар уюштирадиган бўлди. Бу табиийки, вилоят футбол ассоциацияларининг қизиқиши, таклифига кўра амалга оширилмоқда.

Айтиш керак, россиялик мутахассиснинг юртимизга келиб кетиш харажатлари Тошкент вилояти футбол ассоциацияси ҳисобидан амалга оширилмоқда.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика