UZ

Сўнгги янгиликлар

11:45"Насаф" "Ал Ҳилол"га кичик ҳисобда мағлуб бўлган учрашувдан галерея  0 11:20Игорь Сергеев: "Илк дақиқалардан вақт чўзиш ҳолати кузатилди, муҳими ғалаба қозондик"   0 10:48"Арсенал" асосий футболчиси билан узоқ муддатли шартнома имзолади  0 10:22Клопп Осиё жамоасини бошқариши мумкин  1 09:55Хави МЮни бошқаришга рози  6 09:27Sofascore. Ҳамробеков жамоадошлари орасида энг яхши баҳолардан бирига лойиқ кўрилди  1 09:01Sofascore. Аламли тарзда мағлуб бўлган "Насаф" футболчилари неча баҳога лойиқ кўрилди?  19 08:33"Пахтакор" "Сурхон"ни қийинчилик билан мағлуб этган учрашувдан ФОТОГАЛEРEЯ  0 08:07Суперлига. Бугун 23-тур якунланади  7 07:30Суперлига. "Пахтакор" – "Сурхон" 1:0   0 01:06Умар Эшмуродов: "Футболимизнинг камчиликлари билиниб қолди"  15 00:27Жавоҳир Сидиқов: "Ютса жамоа ютади, ютқазса ҳам жамоа ютқазади"  9 00:18Элит ОЧЛ. "Насаф" - "Ал Ҳилол" 2:3  5 00:00ОФК ЭЧЛ. Ҳамробеков жамоаси дуранг ўйнади  0 23:24Камолиддин Тожиев : "Охиригача курашиб, муҳим уч очкони қўлга киритдик"  0

Россиялик мураббий Станислав Коротаев: "Биз Ўзбекистон терма жамоаси билан ўйнашдан хурсанд бўламиз" Янгиликлар

Россиялик мураббий Станислав Коротаев: "Биз Ўзбекистон терма жамоаси билан ўйнашдан хурсанд бўламиз"

Россия ўсмирлар терма жамоаси (2008 йиллар) катта мураббийи Станислав Коротаев терма жамоасининг Тошкентда ўтказиладиган йиғини ҳақида фикрларини билдирди.

"Бу терма жамоамизнинг иккинчи йиғини бўлади. Биринчиси апрель ойида Москвада ўтказилганди. Энди эса Тошкентга йўл оляпмиз. Ушбу йиғинга таркибни РПЛ клубларининг ўсмирлар жамоаси ўртасидаги РФИ Кубокларида қатнашмайдиган футболчилардан шакллантирдик. Мусобақа шу кунларда Кримскда ўз якунига етади. Биз РПЛ клублари академиясида ўйнаётганлардан кўра, диққат-эътибордан четда қолиб кетаётган йигитларга қаратдик. Уларни Ўзбекистон терма жамоасига қарши ўртоқлик ўйинларида кўриб оламиз. 

Айни пайтда бизда рақиб ҳақида маълумот кам. У жамоа ҳам бизники каби энди шакллантирилмоқда. Аммо шубҳасиз, биз ўзбек футболчилари билан ўйнашдан хурсандмиз. Халқаро спарринг - доимо яхши. Бу ўйинлар шаклланаётган жамоамиз учун жуда фойдали бўлади", - дея Коротаевнинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда РФИ расмий сайти. 

Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика