Россиядаги никоҳ тўйида келин-куёв Мессининг либосларини кийишди
19 авг 2021 20:59
Янгиликлар
Россиядаги никоҳ тўйида келин-куёв Мессининг либосларини кийишди
Россия фуқароси Станислав Меркис ва унинг севгилиси Анна ўз тўйини қизиқарли тарзда ўтказишга қарор қилишди.
Янги турмуш қураётган жуфтлик никоҳ тўйида аргентиналик футболчи Лионель Мессининг "Барселона" ва "ПСЖ" клубларидаги либосларини кийишган.
"Биз Стас билан Красноярскдаги футбол майдонида танишдик, "Барселона" ва "ПСЖ" ўйинига ташриф буюрдик, тўйимиз арафасида эса Месси бир клубдан бошқасига кўчиб ўтди. Шу тариқа икки тарихий воқеани бирлаштиришга қарор қилдик!" — дейди Анна Меркис.
Эслатиб ўтамиз, Месси "кўк-анорранглилар" билан янги шартнома имзолай олмагач, август ойининг бошида клубни тарк этди.
Лео Париж клуби билан 10 август куни 2+1 кўринишидаги шартнома имзолади.
Фикрлар