UZ

Сўнгги янгиликлар

11:35Биринчи лига. "Пахтакор-79"га иккинчи турда ҳам техник мағлубият ёзилди  0 11:15"Оқ бўрилар" қаршисида яна "яшил лочинлар". Арабча ҳисоб-китобга нуқта қўйиш вақти келди  6 10:45Алонсо ва Аморим билан келиша олмаган «Ливерпул»нинг янги устози ким бўлиши маълум  4 10:19Микель Артета Лондон дербисидаги ғалабадан сўнг нималар деди?  3 09:51«Реал Мадрид» футболчиси фаолиятини Саудия Арабистонида давом эттириши мумкин  11 09:22Эшитдик-да! "Бунёдкор"да яна бош мураббий ўзгарди  8 08:55Хоанг Ан Туан: "Ўзбекистон терма жамоаси финалга қадар етиб боришига ишонаман"  28 08:35АПЛ. "Арсенал" - "Челси" 5:0  0 08:29Почеттино «Арсенал»дан қабул қилиб олинган йирик мағлубият сабабини айтди  3 08:20ОЧЛ. "Ал Ҳилол" - "Ал Айн" 2:1  1 08:15U23 Осиё кубоги. Ўзбекистон - Вьетнам 3:0   2 08:04Италия Кубоги. «Ювентус» — дастлабки финалчи  0 07:38Осиё кубоги. Бугун футзалчиларимиз ярим финал йўлланмаси учун баҳс олиб боради  2 01:57АПЛ. Лондон дербисида "Арсенал" "Челси"га "тарсаки туширди"  26 01:30Иброҳимхалил Йўлдошев: “Биз рақиб танламаймиз”  15

Россиядаги ЖЧга боришни истаганлар шошилинг. Бугун чипталар сотувга чиқади Янгиликлар

Россиядаги ЖЧга боришни истаганлар шошилинг. Бугун чипталар сотувга чиқади

Бразилия, Эрон, Япония, Мексика, Бельгия, Жанубий Корея ва Саудия Арабистони Россияда бўлиб ўтадиган 2018 йилдаги жаҳон чемпионатида иштирок этиш йўлланмасини қўлга киритишди.

Бугун Тошкент вақти билан 14:00дан бошлаб (14 сентябрь 2017 йил) бутун дунёдаги футбол ишқибозлари катта байрамга қўшилишлари мумкин: Бу вақтда FIFA.com/bilet сайтида ЖЧ-2018 чипталари сотуви бошланади.

"Биз барча мухлисларга тенг имконият берадиган чипта харид қилиш тизимини ишлаб чиқдик. Ҳар бир жаҳон чемпионатида мухлислар спорт байрамининг муҳим қисми бўлиб келишган. Россиядаги жаҳон чемпионати жаҳон футбол биринчиликлари анъаналарини давом эттириб, ташкилотчилик ва турнир атмосфераси томонидан уникал воқеага айланад" - дейди ФИФА бош котиби Фатма Самура.

Чипталар сотуви бир неча босқичдан иборат бўлади:

1-босқич (2 даврга бўлинган ҳолда)

Биринчи босқичнинг илк даври 14 сентябрдан 12 октябргача давом этади. Сиз чипта учун сўров берсангиз, қайси кунилигининг аҳамияти йўқ: Берилган санадан қатъий назар, ҳамма сўровларда бир хил имконият бўлади. Агар сўровлар сони чиптаникидан ошиб кетса, чипталар тасодифий қуръа йўли билан аниқланади. Сўров берганларнинг барчасига 16 ноябрь куни жавоб хати келади.

Биринчи босқичнинг иккинчи даври  16-28 ноябрь кунлари бўлиб ўтади. Бу вақтда чипталар жонли навбат йўли билан сотилади.


2-босқич (2 даврга бўлинган ҳолда)

2017 йилнинг 1 декабрида ўтадиган ЖЧ-2018 ўйинларига расмий қуръа ташлаш маросимидан сўнг, иккинчи босқичга старт берилади. У биринчиси каби тасодифий қуръа (5 декабрдан 31 январгача) ва жонли навбат (13 мартдан 3 апрелгача) йўли билан аниқланади.

1 ва 2-босқичларда чипта харид қилганларнинг билетлари турнир бошланишига бир неча ҳафта қолганда эгаларига текинга етказиб берилади. Чипталарни етказиб бериш апрель/май ойларидан олдин бошланмайди.


"Сўнгги онлар" сотуви

Мухлислар учун чипталарни сотиб олишнинг сўнгги имконияти "Сўнгги онлар" босқичида бўлади. Чипталар жонли навбат услубида сотилади. Бу босқич 18 апрелда бошланиб 15 июлда (ЖЧ-2018 финал ўйини куни) якунига етади.


1-босқичда қайси типдаги чипталарни харид қилиш мумкин бўлади?

Алоҳида бир ўйин учун чипталар: Турнирдаги хоҳлаган учрашувингиз учун.


Алоҳида бир стадион учун чипталар пакети: Аниқ бир стадионда ўтказиладиган учрашувлар учун чипталар жамланмаси. Бу жамланмага гуруҳ босқичи (очилиш ўйинидан ташқари), 1/8 финал ўйинлари ва учинчи ўрин учун баҳс киради. (Масалан: "Лужники" стадиони чипталари пакетига гуруҳ босқичининг 3 та ўйини ва 1 та 1/8 финал учрашуви киради. Пакетга очилиш, ярим финал ва финал ўйинлари қўшилмайди).

Алоҳида бир жамоанинг ўйинлари учун чипталар пакети: Алоҳида терма жамоа учун чипталар пакети. Бундай типдаги чипталар билан 3тадан 7тагача учрашув томоша қилиш мумкин. Уларни фақат 1-босқичда харид қилишнинг иложи бор.


Тўртинчи категориядаги чипталар:

2010 ва 2014 йилларда ўтказилган ЖЧлар каби, мезбон-мамлакат резидентларида махсус нарх бўйича алоҳида категориядаги чипталарни харид қилиш эксклюзив имконияти бўлади (1280 рублдан бошлаб).

Алоҳида категориядаги шахслар учун чипталар: FIFA ногирон, камтаъминланган ва ортиқча вазнли мухлисларга алоҳида чипталар ажратади.


Харид қилиш усуллари

1-2-босқичларда чипталарни қуйидаги йўллар билан харид қилишингиз мумкин:

Visa банк карталари (FIFA расмий ҳамкори)

Бошқа тўлов услублари

Мухлис паспорти


Рус ҳукуматининг ташаббуси билан ЖЧ-2018 ўйинлари учун чипта харид қилган ҳар бир ишқибоз мухлис паспортига эга бўлиши керак. Тасодифий қуръа йўли билан чипта харид қилиш муддати тугаганидан сўнг, чиптага эга бўлган шахслар мухлис паспорти (бепул) учун сўровнома юборишини маслаҳат берамиз.


Стадионларга кириш учун ишқибозларда амалдаги чипта ва мухлис паспорти бўлиши керак. Бундан ташқари, мухлис паспорти қўшимча хизмат ва устунликлар тақдим этади: Россия Федерацияси ҳудудига визасиз кириш имконияти, ташкилотчи-шаҳарлар орасида текин саёхат, учрашув куни жамоатчилик транспортида бепул юриш. Мухлис паспорти ҳақида қўшимча маълумотларни www.fan-id.ru сайтида билиб олишингиз мумкин.

FIFA сўров бериш, мухлис паспортини етказиб бериш ёки ундан фойдаланиш учун маъсул эмас.

Рейтинг: +10   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика