

Барча федерациялар Европа чемпионати финал босқичига чиққани учун 8 миллион евродан олишади. Гуруҳ босқичидаги ҳар бир ғалаба учун миллион евро, дуранг учун 500 минг евродан олишади.
1/8 финалга чиққан жамоаларга УЕФА 1,5 миллиондан, чорак финал учун 2,5 миллиондан, ярим финал учун 4 миллиондан пул тўлайди. Финалда мағлуб бўлган жамоа 5 миллион, Европа чемпиони эса – 8 миллион ишлаб топади.
Шундай қилиб, гуруҳ босқичида энг кўп пулни Франция, Германия, Хорватия ва Польша терма жамоалари ишлаб топишди - 12 миллион евродан. Бу жамоалар гуруҳ босқичида 2тадан ғалаба ва 1тадан дуранг қайд этишди.



