UZ

Сўнгги янгиликлар

08:30Sofascore. Гвардиола мақтаган Ҳусанов кечаги учрашувда неча баҳога лойиқ кўрилди?  1 08:04Камолиддин Тожиев: "Алижоновни қолди десак бўлади. Иккита ҳужумчи олсак..."  0 07:32Гвардиола кечаги ўйиндан сўнг Ҳусанов ҳақида фикр билдирди  3 03:44А Серия. "Интер" "Парма"ни енгди. "Наполи" эса очко йўқотди  0 03:15АПЛ. "Манчестер Юнайтед" "Бёрнли" билан дуранг ўйнади, "Ньюкасл" "Лидс"ни мағлубиятга учратди  8 02:30АПЛ. Кукурелья четлатилган ўйинда "Челси" "Фулхэм"га ютқазди. Семеньо "Борнмут" сафидаги сўнгги учрашувида қаҳрамонга айланди  1 02:25АПЛ. "Манчестер Сити" "Брайтон" билан ўйинда яна очко йўқотди. Ҳусанов тўлиқ ўйнади  28 01:50Испания Суперкубоги. "Барселона" "Атлетик"ни ўта йирик ҳисобда таслим этиб, финалга йўл олди  30 00:50Осиё Кубоги U-23. Ўзбекистон - Ливан 3:2  4 00:48"Қизилқум" украиналик легионер билан шартнома имзолади  0 00:40Шоҳруз Норхонов расман "Қизилқум"да қолади  1 00:30Расман: Дилшод Аҳмадалиев – "Бунёдкор" футболчиси!  0 00:20Росеньор "Челси" устози сифатида илк уй учрашувида "Арсенал"га қарши тўқнаш келиши ҳақида гапирди  4 00:07Бруну ва Магуайр жароҳатдан қутулиб, МЮ қайдномасига қайтишди  0 23:19Жуд Беллингем: "Биз Хаби Алонсо биланмиз. Эртага реванш олишга ҳаракат қиламиз"  0

Россия. 2-тур. "Динамо" ўз уйида "Анжи"ни мағлуб этди Янгиликлар

Россия. 2-тур. "Динамо" ўз уйида "Анжи"ни мағлуб этди

Россия премьер лигасида 2-турнинг дастлабки учрашуви бўлиб ўтди.

Москвада "Динамо" клуби "Анжи"ни қабул қилди. Учрашувнинг 26-дақиқасида Артур Юсуповнинг пасидан сўнг Павел Соломатин Жусилейдан қочиб кетиб узоқ пастки бурчакни аниқ нишонга олди - 1:0.

33-дақиқада Эвертон Алмейда гол муаллифи Соломатинни сўнгги умид чораси сифатида йиқитгани учун ҳакам томонидан қизил карточа билан "сийланди".

83-дақиқада Виллианнинг ҳаволатиб узатиб берган тўпини Кристофер Самба боши билан дарвозага йўллаб ҳисобни тенглаштирди - 1:1. 90+3-дақиқада "Анжи" вакили Мехди Карсела-Гонсалес тўпни ўз жарима майдони ичида қўли билан ўйнагани учун ҳакам меҳмонлар дарвозасига пенальти белгилади. Уни Андрей Воронин аниқ амалга ошириб якуний натижани ўрнатди - 2:1. Учрашувда Одил Аҳмедов тўлиқ 90 дақиқа ҳаракат қилди.  

Динамо – Анжи 2:1 (1:0, 1:1)
19 июль, «Арена Химки» 
Голлар
: 1:0 – 26 Соломатин, 1:1 – 83 Самба, 2:1 – 90, пенальти Воронин. 
Динамо – Шунин, Уилкшир, Гранат, Фернандес, Ломич, Зобнин (Воронин, 61), Юсупов, Соломатин (Соболев, 68), Нобоа, Касаев (Дядюн, 84), Смолов.
Анжи – Габулов, Логашов, Жусилей, Самба, Эвертон, Одил Аҳмедов, Диарра (Карсела-Гонсалес, 60), Денисов (Шатов, 71), Ионов, Виллиан (Буссуфа, 90), Это′О. 
Огоҳлантиришлар: Уилкшир (81), Это′О (90).
Четлатиш: Эвертон (33).
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика