Росси: "Фергюсонни майдонда кўриш жуда ёқимли"

Mirjalol Normatov
17 янв 2019, 22:22
Ҳужумчи Жузеппе Росси "Манчестер Юнайтед"даги машғулотлари ҳақидаги фикрларини билдирди.

31 ёшли форвард Оле-Гуннар Сульшернинг таклифига кўра манкунианликлар билан машғулотлар олиб бормоқда.

"Манчестер Юнайтед" - бир оила. Бу ерда барча ўз футболчилари учун қайғуради. Бу мен учун катта бахт.

Бу имкониятдан фойдаланиш керак. Бундай буюк жамоада бўлиш ажойиб. Шу орқали мен ўзимнинг жисмоний ҳолатимни ушлаб тура оламан.

Сер Алекс Фергюсонни яна бир бор майдонда кўраётганимдан жуда хурсандман. У дунёнинг энг яхши мураббийи", - деди Росси.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Goal.com