Роналдунинг "Реал"даги пенальти тепиш фойдалилиги 92%
27 фев 2015 16:12
Янгиликлар
Роналдунинг "Реал"даги пенальти тепиш фойдалилиги 92%
"Реал" ҳужумчиси Криштиану Роналдунинг пенальти тепиш бўйича "Қироллик клуби"даги натижаси 92%ни ташкил этди.
Португалия терма жамоаси футболчиси "Реал"га ўтганидан сўнг 11 метрлик нуқтага 59 марта яқин келган ва 54 марта рақиб дарвозасини аниқ нишонга олган. Аммо Роналдунинг бутун фаолиятини ҳисобга олсак, унинг натижалари пасайяпти. Бу борада унинг фойдалилиги 87%, чунки Криштиану 90та пенальтининг 78тасида адашмаган.
Эслатиб ўтамиз, Роналду 2009 йилда "Реал" сафига ўтган.
Фикрлар