Роналду "Ювентус" сафида илк бор жарима зарбасини голга айлантирди
04 июл 2020 23:23
Янгиликлар
Роналду "Ювентус" сафида илк бор жарима зарбасини голга айлантирди
Туриннинг "Ювентус" клуби ҳужумчиси Криштиану Роналду А Серия 30-туридаги "Торино"га (4:1) қарши баҳсда биттадан гол ва голли узатмага муаллифлик қилди.
35 ёшли португалиялик футболчи бугун Турин клуби сафида биринчи бор жарима зарбасини муваффақиятли амалга оширди. Ушбу воқеа ўйиннинг 61-дақиқасида рўй берди. Таъкидлаш лозимки, Роналдуга "кекса синьора" таркибида жаримадан гол уриш учун 43 та имконият керак бўлди.

Жорий мавсум А Сериянинг 26 ўйинида иштирок этган "Ювентус" етакчиси гол+пас тизимида 30 (25+5) очко тўплаган.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Аргентина ЖЧ-2026дан четлатилиши мумкин
Ла Лига. Рафиньянинг дубли "Барселона"га "Осасуна" устидан ғалабани тақдим этди
Эрлинг Ҳоланд Криштиану Роналдуни қувиб ўтиб, АПЛ рекордини янгилади
Туркия Суперлигаси. Шомуродовнинг гол ва ассисти "Башакшехир"га меҳмонда "Самсунспор" устидан ғалабани тақдим этди
Фикрлар