Роналду яна бир кўрсаткич бўйича етакчига айланди

20 янв 2020, 09:11
Криштианунинг голлари А Cериянинг 20-турида “Ювентус”га “Парма” устидан ғалабани тақдим этди — 2:1.

Роналду жорий мавсум А Cерияда 20-турдан сўнг 16 та гол уришга эришди. Шу тариқа 34 ёшли Роналду Европанинг топ-5 лигалари сирасига кирувчи чемпионатлар доираисда кетма-кет 14 мавсумдан бери 15+ гол урган илк футболчига айланди.

Роналду 2006/07 йилги мавсумдан бери миллий чемпионатлар доирасида 414 та гол урд.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: Opta