UZ

Сўнгги янгиликлар

13:16Винисиус "Реал"нинг муддатидан аввалги чемпионлигига икки сўз билан изоҳ берди  1 12:55Дориевнинг голи "Сўғдиёна"га Андижонда ғалабага келтирган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  1 12:17"Челси" А Сериядаги ҳужумчи учун 90 млн евро ва Лукакуни таклиф қилади?!  2 11:51"Барселона" президенти "Жирона" билан ўйиндаги мағлубиятдан сўнг даҳшатга тушди  6 11:24Месси фаолиятида илк бор битта ўйинда ассистлар сони бўйича пента-трик қайд этди!  22 10:51«Арсенал»нинг ёздаги асосий трансфер мақсади маълум. «Тўпчилар» футболчи учун 100 миллион беришга тайёр  4 10:23Хави кечаги мағлубиятдан сўнг нималар деди?  12 09:55«Реал Мадрид» афсонаси фаолиятини МЛСда давом эттириши мумкин  2 09:28Германия чемпионатининг рамзий жамоаси тузилди. Рўйхатда чемпионлардан нечта футболчи бор?  6 09:00«Барселона» Испания чемпионати якунига тўртта тур қолганида чемпионликни қўлга киритди  10 08:33Криштиану Роналду хет-трикдан сўнг ижтимоий тармоқда фикр қолдирди  13 08:07Суперлига. Бугун Наманган ва Тошкентда ўйинлар бор  12 07:42Туркия Суперлигаси. Шукуров тўлиқ ўйнаган баҳсда «Кайсериспор» дуранг қайд этди  1 07:20МЛС. "Интер Майами" - "Нью-Йорк Ред Буллс" 6:2   1 07:15МЛС. «Интер Майами» «Нью-Йорк Ред Буллс»ни «сочиб ташлади». Суаресдан хет-трик  52

Роналду танқидчиларга: "Давом этаверинг. Мен гапирмайман ва барибир ғалаба қозонаман" Янгиликлар

Роналду танқидчиларга: "Давом этаверинг. Мен гапирмайман ва барибир ғалаба қозонаман"

"Манчестер Юнайтед" ҳужумчиси Криштиану Роналду фаолияти давомида ўзини танқид қилганларга қандай муносабатда бўлиши ҳақида гапирди.

"Жамоага қачон ҳимояда ёрдамим кераклигини биламан. Лекин клубдаги асосий вазифам - жамоага ғалаба тақдим этиш ва гол уришга ёрдам бериш, ҳимоявий ҳаракат - ишимнинг бир қисми.

Баъзилар буни кўришни хоҳламайдилар, чунки улар мени ёқтирмайдилар. Лекин ҳақиқатан ҳам, мен 36 ёшдаман, ўзим истаган совринларни қўлга киритяпман, шу боис мен ҳақимда ёмон гапирадиган одамлардан нега хавотирланишим керак?!

Кечаси яхши ухлайман. Тоза виждон билан ётаман. Сиз эса ўз ишингизда давом этасиз, чунки мен гапирмайман ва барибир ғалаба қозонаман.

Танқид бизнеснинг бир қисмидир. Бу мени безовта қилмайди. Ростини айтсам, танқид яхши деб ўйлайман. Агар бу одамлар мен ҳақимда қайғуришса ёки мен ҳақимда гапиришса, демак, улар менинг потенциалимни, футболда нималарга қодирлигимни билгани учун гап тарқатишади. Демак, бу ижобий жиҳат.

Сизга бир мисол келтирай: агар сиз мактабнинг энг зўр ўқувчиси бўлсангиз ва энг ёмон ўқувчилардан сизни ёқтириш-ёқтирмаслигини сўрашса, улар ёқмайди деб жавоб беришади", - дейди 36 ёшли португалиялик форвард.

Рейтинг: +53   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика