Роналду судга нима учун келганини айтди

Narzulla Saydullayev
31 июл 2017, 20:33
Посуэло-де-Алакронда Криштиану Роналдунинг солиқларни тўламаганлиги борасидаги суд жараёни бўлиб ўтди.

32 ёшли ҳужумчи бир ярим соат давомида судда қатнашди ва айбсиз эканлигини айтди.

Ҳужумчи судга фақат обрў эътибори туфайли келганини маълум қилди.

«Агар менинг исм шарифим Криштиану Роналду бўлмаганида, бу ерда бўлмас эдим», – дейди футболчи суд залида.

Роналду солиқ идораларидан 2011-2014 йилларда 14,7 миллион еврони яширганликда айбланмоқда.


Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: La Sexta