Роналду "Спортинг"га ўтишга яқин. Португалиялик ЖЧ-2026га қадар ватанига қайтмоқчи
		
		10 май 11:12
        Янгиликлар	
	 
				 
				Роналду "Спортинг"га ўтишга яқин. Португалиялик ЖЧ-2026га қадар ватанига қайтмоқчи
Португалия терма жамоаси ва Саудия Арабистонининг "Ал Насср" клуби ҳужумчиси Криштиану Роналду Лиссабоннинг "Спортинг"ига қайтиши мумкин.
			Бу ҳақда "Fichajes" хабар бермоқда.
40 ёшли футболчи ЖЧ-2026гача формасини сақлаб қолиш учун бундай имкониятдан мамнун бўларди.
Ушбу трансферга "шерлар"нинг энг яхши тўпурари, "Манчестер Юнайтед"га ўтиши мумкин бўлган Виктор Гьёкерешнинг сотилиши ҳам таъсир кўрсатиши мумкин. Унинг МЮга ўтиш эҳтимоли юқори, чунки жамоани лиссабонликлар собиқ бош мураббийи Рубен Аморим бошқаради.
Аввалроқ КриРо фаолиятини ўзи ўсиб-улғайган "Спортинг"да тугатишни орзу қилаётгани кўп марта айтилган.
Криштиану 2024/2025 йилги мавсум клуб миқёсида 39 ўйин ўтказиб, 33 та гол ва 4 та голли узатмага муаллифлик қилди. Transfermarkt портали голеадорни 12 млн еврога баҳолаган.
Ўхшаш янгиликлар
 championat.asia
                   
                   
			
		
		
			championat.asia
		
	 
             "Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
                    "Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
                    Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
                    Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
                    Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
Фикрлар