Роналду "Реал" билан шартномасидаги бандни ўзгартирмоқчи

Aslanov Jasurbek
13 дек 2017, 15:35
"Реал" ҳужумчиси Криштиану Роналду "Реал" билан шартномани узайтирмоқчи эмас.

Шу билан бирга, у битимдаги товон пулини камайтиришни хоҳламоқда.

"Қаймоқранглилар" раҳбарияти португалияликка янги келишув таклиф қилмади. Айни дамда Роналду вакиллари шартномадаги товон пули бандини ўзгартириш устида ишлашмоқда.

"Реал" президенти Флорентино Перес Неймар "Қироллик клуби"да "Олтин тўп"ни олиш имконияти кўпайишини айтганидан сўнг, 32 ёшли Роналду клубдан кетишга қарор қилди.

Криштиану Роналду ва "Реал" ўртасидаги битим 2021 йилнинг ёзида якунига етади. Шартномадаги унинг товон пули 1 млрд. доллар.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: EcoDiario