UZ

Сўнгги янгиликлар

22:47Al Ain Cup. Ўзбекистон - Эрон (матнли трансляция)  259 22:46Рафинья "Барселона" машғулотларига қайтди  0 22:25Ислом Исмоилов бутсалар ҳақида: "Бугун ўйин давомида ярим жамоа оёғида туролмади. Бу эътибордан четда қолдириладиган нарса эмас"  6 21:56Ислом Исмоилов: "Провокацияга учмасликни юз марта эмас, минг марта тушунтиргандик. Шу сабабли унга танбеҳ бердим. Ҳозир ҳаммаси яхши"  27 21:39U-17 Жаҳон чемпионати. Португалия ва Буркина Фасо чорак финалга чиқди. Бразилия ирода кўрсатиб, Францияни пенальтилар сериясида мағлубиятга учратди  2 20:59Криштиану Роналду Дональд Трамп билан учрашади  4 20:33Асилбек Алиев Осиё кубогига борса, бир нечта ўйинни ўтказиб юборади  26 19:25U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Италияга ютқазиб, иштирокини нимчорак финалда якунлади  403 19:13Рейндерс: "Мен ЖЧ-2022ни диванда томоша қилганман. Бу сафар бутунлай бошқача бўлиши аниқ"  0 18:48Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Хитой билан муроса кўчасини танлади  7 18:20U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон 1/4 финалга чиқса, тўпурарларимиздан бири майдонга туша олмайди  8 18:04Расмий хабар: "Андижон" Максим Шацких билан хайрлашди  41 17:33Трамп: "ЖЧ-2026 мисли кўрилмаган даражада муваффақиятли ўтиши учун барча нарсани ишга солиш ҳақида кўрсатма бердим"  1 16:55Украиналик сўконғич мураббий қирғиз клубидан бўшатилди  5 16:07АПЛ клуби Левандовскига шартнома таклиф қилди  7

⚡️ Роналду ПСЖга қарши баҳсни сардор сифатида бошлайди. Месси, Мбаппе, Неймар келади, Машарипов эса … Янгиликлар

⚡️ Роналду ПСЖга қарши баҳсни сардор сифатида бошлайди. Месси, Мбаппе, Неймар келади, Машарипов эса …

19 январь куни Ар-Риёдда “Ал Насср” ҳамда “Ал Ҳилол” юлдузларидан таркиб топган қўшма жамоа ПСЖга қарши ўртоқлик ўйини майдонга тушади.

Ижтимоий тармоқларда Криштиану Роналдунинг ушбу ўйин чиқарилган футболкадаги расми ва сардорлик боғичини тақаётган ҳолатдаги видеоси ва расмлари тарқалди. Биздаги маълумотларга кўра, Роналдунинг жамоадоши Жалолиддин Машарипов ҳам ПСЖга қарши баҳсда майдонга тушиши кутилмоқда.

Франция клуби матбуот хизмати берган хабарга кўра, Қирол Фаҳд номидаги халқаро стадиондаги ўйинга Лионель Месси, Килиан Мбаппе, Неймар, Серхио Рамос ва жамоанинг бошқа юлдузлари ҳам ташриф буюради.

Бўлажак учрашув Тошкент вақти билан 22:00 да старт олиши кўзда тутилган. ПСЖ берган маълумотга кўра эса трансляция 21:15 дан бошланади.

Маълумот ўрнида, “Ал Насср” кипери Давид Оспина “Аш Шабоб”га қарши (0:0) баҳсда жароҳат олиб, сафдан чиққан ва у ПСЖ билан ўйнамайди.

Рейтинг: +20   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика