UZ

Сўнгги янгиликлар

19:13Тўрақулов, Искандеров, Ҳожимирзаев, Сергеев ва бошқалар... Суперлига 23-тур рамзий терма жамоаси  0 18:50Ўзбекистон Озарбайжон билан биргаликда Жаҳон чемпионатига мезбонлик қилади!  10 18:36"Арсенал" Сакага ҳафтасига 322 000 евро тўлашга тайёр  0 18:08Жиру: "Европа Лигаси биз учун жуда муҳим"  1 17:40Ла Лига "Атлетико" – "Реал" учрашувида янграган ҳақоратомуз сўзларни қоралади  0 17:12Артета: "Дарвозани дахлсиз сақлаганимиздан жуда хурсандмиз"  0 16:44Расман: Шукуров БАА клубига ўтди  8 16:14Конте: "Захирадан тушганлар ўйинни кучайтирди"  3 16:08Каннаваро тайинлови: пиарми ёки стратегик қарор?  37 15:45Гвардиола: "90 дақиқа Родри учун оғир синов бўларди"  0 15:19Элит ОЧЛ. 2-тур якунлари  0 14:58Де Йонг: "ПСЖ иккинчи бўлимда "Барселона"дан кучлироқ эди"  1 14:30Манба: Каннаваро Уругвайга қарши ўйинда Ўзбекистон терма жамоасида дебют қилиши мумкин  62 14:14ЖЧ-2026 финалига энг қиммат чипталар 6730, энг арзони эса 2030 доллар туради. Гуруҳ босқичи учун нархлар ҳам маълум  1 13:45"Рома" ҳужумчисига янги шартнома тайёрламоқда  1

Роналду Португалия билан 9та йирик турнирда ўйнади. Улардаги сўнгги ўйинлардан суратларни кўриб чиқамиз Янгиликлар

Роналду Португалия билан 9та йирик турнирда ўйнади. Улардаги сўнгги ўйинлардан суратларни кўриб чиқамиз

Ёш кўп, қувонч кам.

ЖЧ-2022 Криштиану Роналду учун Португалия билан сўнгги катта турнир бўлган бўлиш эҳтимоли бор.

Тарихдаги энг буюк ўйинчилардан бири энг катта совринни қўлга кирита олмади. Бу ерда Роналдунинг ЖЧ ва Евродаги сўнгги ўйинлардан кадрларини кўришингиз мумкин.


Евро-2004 Роналду учун Португалия терма жамоаси билан илк йирик турнир бўлди. 19 ёшли вингер иккита гол ва иккита ассист қайд этган ҳолда бирдан порлади ва португалияликларга финалга чиқишга ёрдам берди. Жамоа унда сенсацион тарзда Грецияга мағлуб бўлди.



Португалия ЖЧ-2006да ҳам анча узоққа борди, аниқроғи ярим финалгача. Криштиану ўша турнирда фақатгина Эрон термаси дарвозасига битта тўп киритди, аммо жамоаси учун барча нарсага тайёр эди ва МЮдаги шериги Уэйн Рунининг четлатилишига ҳам эришди. 3-ўрин учун ўйинда немислардан учралган мағлубият Роналдуни жуда хафа қилди.



Криштиану Евро-2008га етакчи ва асосий таркибнинг мустаҳкам ўйинчиси сифатида келди. Португалияликлар Туркия, Чехия ва Швейцария жойлашган гуруҳда ўзига ишонган ҳолда биринчи ўринни қўлга киритди, аммо чорак финалда немислар сабаб турнирни тарк этишди. Роналду эса битта гол ва учта ассист қайд этди.



ЖЧ-2010 – Криштиану Португалияни сардор сифатида бошлаб борган илк йирик турнир. Муваффақиятсиз: португалияликлар гуруҳда фақатгина битта ғалабага эришишди (КХДР билан 7:0) ва 1/8 финалда бўлажак чемпионлар бўлмиш испанлардан мағлубиятга учрашди. Роналду корейсларга қарши ўйиндаги гол ва ассист билан чекланди. Ва ўшандаёқ сардорлик боғичини майсага улоқтирди.



Евро-2012 Португалия учун ҳам, Криштиану учун ҳам муваффақиятлироқ кечди. Португаллар Германия, Нидерландия ва Дания жойлашган қийин гуруҳдан иккинчи ўрин билан чиққан ҳолда чорак финалда Чехияни мағлуб этишди, аммо ярим финалда яна испанларга тушиб қолишди ва пенальтилар сериясида имкониятни бой беришди. Роналдунинг ўзи учта муҳим голни урди – нидерландияликларга қарши сўнгги турда иккита ва чехлар билан чорак финалдаги ғалаба голи.



ЖЧ-2014 португалияликлар учун Роналду давридаги энг муваффақиятсиз турнир бўлди – улар ҳатто гуруҳдан ҳам чиқа олишмади. Илк турда немислар (0:4)га мағлуб бўлган Португалия кейинги икки ўйинда 4 очко жамғарди, аммо ёмон тўплар нисбати сабаб ўрнини америкаликларга бўшатиб берди. Криштиану жамоани қутқаришга уринди, АҚШ билан ўйинда ассист ва Ганага қарши баҳсда гол урди, аммо бу етарли эмасди.



Евро-2016 – Роналду ва Португалия бу турнирда ғолиб бўлишди. Жамоа Исландия, Венгрия ва Австрия жойлашган гуруҳдан учта дуранг билан чиқишди, сўнгра Хорватия, Польша ва Уэльсдан ўтишди. Роналду финалда даҳшатли Францияга қарши ўйинда жароҳат олди, аммо португалияликлар ўйинни овертаймларга қадар олиб боришди ва унда Эдернинг сеҳрли голи барчасини ҳал қилди. Криштиану турнирда учта гол ва учта ассист ижро этди.



ЖЧ-2018 Португалия учун Испания (3:3)га қарши ёрқин ўйин билан бошланди, Криштиану унда хет-трик қайд этди. Роналду кейинги Марокашга қарши ўйинда ғалаба голини урди. Эрон (1:1) билан дурангдан сўнг португалияликлар 1/8 финалда Уругвай билан тушишди ва 1:2 ҳисобида мағлуб бўлишди.



Криштиану Евро-2020нинг гуруҳ босқичида ажойиб самарадорлик қайд этди. Португалияликларнинг рақиблари Венгрия, Германия ва Франвция бўлди ва унда Роналду 5та гол ва 1та ассист қайд этди. Португалияликларни 1/8 финалда Бельгиянинг "олтин авлоди" кутиб турарди – Роналду бу ерда ожиз қолди.



Криштиану ЖЧ-2022да ўзининг энг ёмон талқини кўрсатди – аммо, Марокашга қарши ўйиндан сўнг турнирни тарк этиш барибир жуда ёқимсиз бўлди.



Якун?


Алишер Остонов таржимаси

Муаллиф : Alisher
Рейтинг: +13   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика