Роналду "Ньюкасл" дарвозасига иккинчи голни уришдан олдин соатига 32,5 км тезликни қайд этган
13 сен 2021 19:45
Янгиликлар
Роналду "Ньюкасл" дарвозасига иккинчи голни уришдан олдин соатига 32,5 км тезликни қайд этган
"Манчестер Юнайтед" ҳужумчиси Криштиану Роналду Англия Премьер-лигасининг 4-турида "Ньюкасл"га (4:1) қарши иккинчи гол олдидан 32,5 км/соат тезликка эришди.
Август ойининг сўнгида жорий мавсумда Премьер-лиганинг энг тезкор ўйинчиси "Саутгемптон" ҳужумчиси Адам Армстронг эди — соатига 35,65 км. Иккинчи ўринда "Вулверхэмптон" футболчиси Адам Траоре қайд этилган — 35,6 км/соат.
Эслатиб ўтамиз, Англияга қайтганидан кейинги илк учрашувида португалиялик форвард дубль қайд этди. Криштиану 2003–2009 йиллар мобайнида "Манчестер Юнайтед"да ўйнаган. 36 ёшли португалиялик ҳужумчи ўтган мавсумда 29 та гол уриб, Италия чемпионатининг энг яхши тўпурарига айланди.
Фикрлар