UZ

Сўнгги янгиликлар

01:01Саудия Арабистони. "Насаф"га қарши ўйин олдидан "Ал Аҳли"да дуранг  0 00:33ФИФА 2026 йилдан ўз тақвимида ўзгартиришлар киритади  0 00:15"Милан" учун Аллегри қайси жамоаларни бошқаришни рад қилгани маълум қилинди  1 23:51"Манчестер Сити" Льюис билан шартномани узайтирди  2 23:40Суперлига. "Сўғдиёна" — ОКМК 4:1  0 23:31Антонио Рюдигер 3 ойга сафдан чиқди  4 23:08Футзал. Ўзбекистон термаси Японияга қарши ўйнайди  0 22:51"Бешиктош" Жотани таркибига қўшиб олди  0 22:32Миржалол Қосимов: "Пароканда ўйин намойиш қилдик"  3 22:16Иван Бошкович: "Биринчи бўлимда футболдаги барча жабҳа бўйича рақибдан устун келдик"  9 21:46Люпчо Дориев: "Керакли вақтда голлар урдик"  8 21:27Суперлига. "Навбаҳор" – "Сурхон" ўйинида ҳисоб очилмади  34 21:13Тарихда шу кун. Қосимов "Ливерпуль"ни доғда қолдирганига 30 йил бўлди  5 20:57Мартинелли "Арсенал"даги рақобат ҳақида гапирди  0 20:26Суперлига. "Сўғдиёна" ОКМКга 4 та гол урган оқшомда Бошкович илк бор Қосимовни мағлуб этди  47

Криптобиржани реклама қилгани учун Криштиану Роналдуни АҚШда судга беришди Янгиликлар

Криптобиржани реклама қилгани учун Криштиану Роналдуни АҚШда судга беришди

Ҳужумчи яна бир машмашага аралашиб қолди.

"Ал Насср" клуби ҳужумчиси Криштиану Роналдуни АҚШда судга беришди. Бунга португалиялик ҳужумчининг Binance криптобиржасини реклама қилгани сабаб бўлган. 

Маълумот учун, Binance криптобиржаси мунтазам равишда регистрация қилинмаган қимматли қоғозлар савдоси билан шуғулланиб келган. АҚШ ҳукумати қўйган айбловлардан сўнг, компания ўз айбига иқрор бўлган ва 4.3 млрд долларлик жаримани тўлашга рози бўлган.

Роналдуни судга берганлар эса футболчи биржа ноқонуний қимматли қоғозлар савдоси билан шуғулланишинидан хабардор бўлиши керак эди деб ҳисобламоқдалар. Бундан ташқари, Роналдуда сармоя киритиш бўйича улкан тажриба бўлган ва у ушбу масалада тажрибали консультантларнинг хизматларидан фойдаланиш имкониятига эга эди. Арздорлар Роналдудан келтирилган зарарни қоплашни талаб қилмоқдалар.

Эслатиб ўтамиз, Криштиану Роналду ва Binance Holdings компанияси 2022 йилнинг ёзидан бери NFT сферасида ҳамкорлик қилиб келишади.

Рейтинг: -8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика