Роналду Жаҳон чемпионатида қайд этган хет-трикини ёдга олди
13 янв 2023 20:46
Янгиликлар
Роналду Жаҳон чемпионатида қайд этган хет-трикини ёдга олди
Россияда бўлиб ўтган ЖЧ-2018'да португалиялик форвард Криштиану Роналду Испания дарвозасига учта гол урганди.
37 ёшли футболчи ўша тўқнашув ҳақидаги хотиралари билан ўртоқлашди.
"Ушбу баҳс мен учун, умуман Португалия терма жамоаси учун ақл бовар қилмас ҳамда унутилмас лаҳза бўлганди.
Ўша хет-трик фаолиятимдаги энг яхшиси бўлганми? Битта ўйинда учта гол уриш ўзига хос жараён ҳисобланади. Ростини айтсам, улардан бирини танлаш қийин”, - деди Роналду.
Эслатиб ўтамиз, Россиядаги жаҳон чемпионатида Португалия терма жамоаси Уругвайга 1:2 ҳисобида имкониятни бой бериб, 1/8 финалда мусобақа билан хайрлашганди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Панама дарвозасига 6 та тўп йўллади
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Райо Вальекано"ни мағлуб эта олмади
АПЛ. "Манчестер Сити" "Ливерпул"ни йирик ҳисобда таслим этди, Ҳусанов эса...
Фикрлар