UZ

Роналду: "Ҳозирча уйланиш ҳақида ўйламаяпман" Янгиликлар

Роналду: "Ҳозирча уйланиш ҳақида ўйламаяпман"

"Ювентус" ҳужумчиси Криштиану Роналду Жоржино Родригес билан бўладиган тўй ҳақида тарқалган миш-мишларни рад этди.

"Тўй? Ҳозирча йўқ. Ҳаммасини тушунтириб бераман. Яратганга миннатдорчилик билдириш учун ҳар ҳафта черковга бораман. Мен сўрамайман, оилам ва дўстларимни ҳимоя қилаётгани учун рахмат айтаман.

Ҳар ҳафта бошқа черковга бораман, чунки Туринда бундай жойлар кўп. Папарацция мени ўша ерда кўриб, уйланяпти деб ўйлади.

Келажакда нима бўлишини билмайман, аммо айни дамда бундай режаларим йўқ.

Ҳаётимдаги энг қийин дам 2005 йилда бўлган. Ўшанда отам вафот этган эди. Шунга қарамасдан, у осмонларда бахтли деб ўйлайман. Бу ҳаёт. Кўникиш керак.

Ўғлим отаси юлдуз эканлигини биладими? Ҳа, у "Ювентус"да ўйнаётганида босимни сезади ва бу нарса ўғлимга ёқади.

Баъзида мендан уйга дўстларини олиб келиш ҳақида сўрайди. Мен розилик бераман ва қуйидаги сўзларни айтаман: "Фақат сен уйда бўлишинг керак, улар суратга тушишмоқчи" - дейди Криштиану.

Рейтинг: +15   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика