Роналду фаолиятида 2-бор бундай натижа қайд этди

1 ноя 2020, 22:08
Бугун "Ювентус" "Специя"ни мағлуб қилди (4:1).

Туринликлар ҳужумчиси Криштиану Роналду 2-бўлимда майдонга чиқди ва ўйин охирига қадар дублни расмийлаштириб қўйди. 35 ёшли ўйинчи фаолияти давомида 2-бор бундай натижага эришди.

Биринчи бор 2006 йилнинг декабрида (МЮ сафида) "Уиган"га қарши ўйинда заҳирадан тушиб, рақиб дарвозабонини 2 марта ранжита олган эди.

"Энг муҳими – Криштиану қайтди!". Роналду "Специя" билан ўйиндан кейин нималар деди? 

Ўхшаш янгиликлар


Манба: Opta Sports