

"Хитойда жуда кўп футболчилар ва ишқибозлар бор. Мамлакат раҳбарияти ва турли хил ташкилотлар бу спорт турини оммавийлаштириш билан шуғулланмоқда, шу сабабли мен ҳам ушбу ишга қўл урдим" - дейди Роналдо.
Мутахассислар Хитой футболидаги сармоя анча ўсишини башорат қилишмоқда. Масалан, мамлакат чемпионати ўйинларини кўрсатишнинг 5 йиллик ҳуқуқлари 1,26 млрд еврога сотилди.


